Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ДБҚнинг янги хизматлари ТИФ юритишни осонлаштиради

04.04.2017

Давлат божхона қўмитасида интерактив хизматларнинг мавжудларини такомиллаштириш ва янгиларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бошқармаси бошлиғи А.Саидов таъкидлаганидек, Президентнинг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш божхона соҳасида электрон хизматларни такомиллаштиришда муҳим роль ўйнайди  

 

Тадбир доирасида сўнгги вақтларда жорий этилган қатор янгиликлар ёритилди. Улар орасида:

 

– 2017 йилнинг 1 январидан божхона органларида экспорт контрактларини офлайн рўйхатдан ўтказишнинг бекор қилиниши. Энди тадбиркорлар ўзларининг ташқи савдо контрактларини интернет орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига юборишлари мумкин;

 

– жорий йилнинг март ойидан бошлаб «Е-контракт 2» интерактив давлат хизматини жорий этиш. Хизмат ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларга ишлов беришни ўз ичига олади. Янгилик туфайли ТИФ иштирокчилари онлайн режимида ўз контрактлари бўйича, жумладан, хизмат кўрсатувчи банк ҳақида  маълумот олишлари мумкин бўлади. Қайд қилинишича, мазкур хизмат жорий этилган пайтдан бошлаб ундан 541 киши фойдаланиб улгурган.

 

Илгари йўлга қўйилган ва эътибор қозониб улгурган хизматлар қаторида «Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномаси» таъкидлаб ўтилган бўлиб, у ТИФ иштирокчиларига божхона тўловлари бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича электрон шаклда маълумотлар олиш имконини беради. Қўмита сайтидаги талаб этилган бошқа опция «Божхона калькулятори» ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, тадбиркорлар қуйидаги интерактив хизматлардан ҳам фаол равишда фойдаланиб келишмоқда:

  • автотранспортда ташиладиган юклар бўйича маълумотлар олиш;
  • темир йўл транспортида ташиладиган юклар бўйича маълумотлар олиш;
  • божхона реэкспорт режимига жойлаштириш учун рухсатнома олиш;
  • транспорт воситалари бўйича божхона органларини олдиндан хабардор қилиш;
  • божхона брокери сифатида фаолият юритиш учун рухсатнома олиш;
  • йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва распечатка қилиш.