Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида кўпроқ хорижий олимлар ишлайди

21.04.2017

 

Президентнинг 20.04.2017 йилдаги Қарори билан 2017-2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди.

 

Унга қуйидагилар киради:

  • олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари;
  • ОТМларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизациялаш, уларни замонавий ўқув-илмий лабораториялар, замонавий АКТ воситалари билан жиҳозлаш комплекс чора-тадбирлари;
  • Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш молиявий харажатлар ҳажмининг ҳисобланган параметрлари;
  • қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли дастурларига, шунингдек ўқув ва илмий лаборатория ускуналари билан жиҳозлашнинг манзилли дастурларига киритиладиган ОТМлари рўйхати;
  • ОТМларини ривожлантиришнинг манзилли дастурлари.

 

Хорижий олимларни жалб қилиш осонлашади

 

Хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларни мамлакатимиз ОТМлари ва Олий таълим муассасалари ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказлари ўқув жараёнига жалб этиш механизми жиддий соддалаштирилди.

 

Биринчидан, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Молия вазирлиги билан келишилган таклифлари асосида меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда ЭКВда амалга оширилади.

 

Иккинчидан, хорижий мутахассислар учун икки томонга авиачипталарни сотиб олиш харажатлари (узоқ муддатли меҳнат шартномаларида бир йилда икки мартадан ошмаган ҳолда) миллий валютада тўланади.

 

Учинчидан, хорижий олим ва ўқитувчиларнинг бир ойдан ошмаган муддатга тузилган қисқа муддатли меҳнат шартномалари бўйича меҳмонхоналарида яшаш харажатлари миллий валютада тўланади, узоқ муддатга тузиладиган меҳнат шартномалари бўйича эса келган мутахассисларнинг уй-жой ижара харажатлари ойлик маошларини тўлашда амалга оширилади;

 

Тўртинчидан, хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларга Ўзбекистонда бўлган даврида кунлик сафар харажатлари 20 АҚШ доллари эквивалентидаги кундалик меъёр бўйича Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади.

 

Бешинчидан, жалб қилинадиган хорижий кадрларнинг тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромадлари ЖШДС тўлашдан озод этилади. Бундан ташқари, уларга тўланаётган даромадлар ЯИТдан озод этилади.

 

Олтинчидан, хорижий олим, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб этиш ва уларнинг моддий таъминоти бўйича харажатлар  ОТМлари ва тармоқ марказларига ажратиладиган бюджет маблағлари, ОТМларининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия ва бошқа ташкилотлар, хорижий ҳукумат ташкилотларининг грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди

У Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида ташкил этилади.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш.

 

Ўзгартиришлар айрим ОТМларига дахл қилди

 

Инчунун, Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институтига айлантирилди ва унинг ихтисослашуви ўзгартирилди.

 

Бундан ташқари, Термиз шаҳрида Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат аграр университети филиаллари очилади.

 

Имтиёзлар берилди

 

Қуйидагилар 2022 йилнинг 1 январигача:

  • Мазкур қарор билан тасдиқланган Дастурлар, шунингдек Президентнинг 2011 йил 21 майдаги ПҚ-1533-сонли қарори доирасида олиб кириладиган замонавий ўқув-лаборатория, илмий-лаборатория ва компьютер ускуналари, сарфланадиган лаборатория материаллари (бутловчи материаллар, реактивлар, кимёвий идиш, биологик материаллар ва объектлар), дастурий маҳсулотлар, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича хорижий ўқув ва илмий-методик адабиётлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
  • таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар бўйича бажариладиган амалий, инновацион илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича юридик шахсларнинг фойда солиғи, ЯСТ, ҚҚС ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан озод этилади.

 

Бундан ташқари, Дастурни амалга оширишни молиялаштириш учун 2017-2021 йиллар мобайнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан йўналтирилган хайрия маблағлари фойда солиғи ва ЯСТни ҳисоблашда солиққа тортиш базасидан чиқарилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.