Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўзбекистон марказлаштирилган иссиқлик таъминотини аста-секин қисқартиради

25.04.2017

 

Президент «2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорни имзолади.

 

Ҳужжат билан кўрсатилган даври учун Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тасдиқланди. У 5 қисмдан иборат:

  • маҳаллий қозонхоналарни модернизациялаш ва реконструкция қилиш параметрлари;
  • энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар қуриш, жумладан, гелиоқурилмаларни қўллаш;
  • марказий қозонхоналарни модернизациялаш ва реконструкция қилиш параметрлари;
  • иссиқлик тармоқларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш параметрлари;
  • якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимини ўрнатиш параметрлари.

 

Айтиш жоизки, марказий иситиш тизимига уланган кўп хонадонли уйлар ва маъмурий бинолар энди қурилмайди. Улар энергия самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий қозонхоналар ёки якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизими орқали иситилиши керак.

 

Маҳаллий қозонхоналар ХУМШнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари, пудрат ташкилотларининг маблағлари ҳамда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қурилади. Хонадонлар ички якка тартибдаги иссиқлик таъминоти тизими турар жой ва нотурар жой хоналари мулкдорларининг маблағлари, шунингдек, тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига қурилади.

 

Энергия самарадорлиги юқори маҳаллий қозонхоналар, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимлари ишлаб чиқариш Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан ташкил қилинади.

 

Бу муҳим: республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, Дастурни амалга ошириш доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар 2023 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини тўлашдан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов.