Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Банк-молия академиясида қанча ўқишади?

25.04.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 йилдаги 220-сон “Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

 

Маълумот учун: академия 1996 йилда Президентнинг 2.05.1996 йилдаги ПФ–1460-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган. Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.1996 йилдаги 180-сон Қарори билан тасдиқланган мазкур таълим муассасасининг тузилмаси ва устави ўз кучини йўқотди.  

 

Ҳужжат билан Банк-молия академиясининг янгиланган тузилмаси ҳамда янги таҳрирдаги устави тасдиқланди.

 

Академиядаги таълим жараёни 3 та асосий йўналиш бўйича ўтади:

  • "магистр" даражаси берган ва давлат намунасидаги диплом топширган ҳолда магистратуранинг икки йиллик ўқув режалари бўйича олий таълим давлат таълим стандартларига мувофиқ бошқарув кадрларини мақсадли тайёрлаш;
  • белгиланган намунадаги диплом берган ҳолда тўрт ойгача даврга мўлжалланган ва таълим дастурларига мувофиқ банк, молия ва солиқ тизимлари, шунингдек иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари бошқарув кадрлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш;
  • белгиланган намунадаги сертификат берган ҳолда бир ойгача бўлган даврга мўлжалланган ва ўқув режалари ва дастурлари асосида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва мутахассислари малакасини ошириш.

 

Бунда тингловчилар ўқув режасида назарда тутилган топшириқларни белгиланган муддатларда бажаришга, Академиянинг Уставига ва ички тартиб-қоидаларига риоя қилишга мажбур. Ўқиш даврида ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятида юқори кўрсаткичларга эга бўлган тингловчилар республика бюджети маблағлари, Академиянинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари ҳисобига хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот, банк ва молия муассасаларига стажировкага юборилади.

 

Шу билан бирга магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларига уларнинг ўқиш даврида уларнинг лавозими ва асосий иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланади. Бошқа жойлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойига келишгача ва ундан кетишгача йўлкира (бир йилда кўпи билан бир марта) тўланади.

 

Академиянинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун тингловчиларга ҳайфсан ва академиядан четлатиш шаклида белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланиши мумкин.

 

Тошкент шаҳри, Мовароуннаҳр кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар ёндош ҳудуди билан Банк-молия академиясига бепул берилди. Энди бу академиянинг жойлашган жойидир (почта манзили).

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.