Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Республика йўл жамғармасига ортиқча тўланган маблағларни қандай қайтариш мумкин?

03.05.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2017 йилдаги 222-сон қарори билан  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда - Жамғарма) тасдиқланди.

 

Ҳужжат билан Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари, бошқариш тартиби, шунингдек маблағларни шакллантириш ва сарфлаш тартиби мустаҳкамланди.

 

Маблағларни шакллантириш манбалари ва сарфлаш тартиби хусусида

 

Қуйидагилар жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

  • Солиқ кодексига мувофиқ тўланадиган мажбурий ажратмалар ва йиғимлар;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
  • хайрия эҳсонлари;
  • миллий валютадаги вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларидаги депозитларда (солиқ солинмайди) ва хорижий валютани хорижий банкларнинг депозитларида жойлаштиришдан тушган даромадлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

 

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга сарфланиши мумкин:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, лойиҳалаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлашга, шу жумладан жиҳозлашга (қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш учун технологик асбоб-ускуналар, техника ва машина-механизмлар харид қилиш);
  • Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясини, қатор давлат идоралари ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини, шунингдек йўллардан фойдаланиш корхоналарини, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналарини ва кўприклардан фойдаланиш корхоналарини сақлашга.

 

Жамғарманинг валюта маблағлари қуйидагиларга сарфланиши алоҳида белгиланган:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун импорт бўйича йўл техникаси, асбоб-ускуналар, технологиялар ва материаллар харид қилиш;
  • йўл-қурилиш соҳасини назорат қилувчи давлат органларининг малакали кадрларини чет элда ёки хорижий мутахассисларни республикага таклиф қилиб тайёрлаш;
  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун хорижий қарзларни қайтариш;
  • Молия вазирлиги билан келишган ҳолда хорижий валютани миллий валютага конвертация қилиш йўли билан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни молиялаштириш.

 

Жамғармани бошқариш хусусида 

 

Жамғарма ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплексига бўйсунади.

 

Жамғармани бошқариш кенгаши муассасанинг олий бошқарув органи бўлиб, унинг таркиби Президент томонидан тасдиқланади. Унинг мажлислари заруратга кўра, аммо чоракда камида 1 марта ўтказилади.

 

Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унга директор бошчилик қилади. У Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ва мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади. Унинг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда директорнинг ўзи  томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Ижро этувчи дирекция ҳисоб юритиш ва Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисобот тузилиши учун жавобгар.

 

Йиғимларни тўлаш ва ортиқча тўланган суммаларни қайтариш тартиби тўғрисида

 

Солиқ қонунчилиги нормаларига қўшимча равишда хўжалик юритувчи субъектлар таркибига кирадиган, юридик шахслар ҳисобланмаган таркибий бўлинмалар Жамғармага ажратмаларни туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказади, уларга бюджет ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этади.

 

Бундан ташқари, йиғимлар бўйича ортиқча тўланган суммани қайтариш механизми белгиланган:

  • автотранспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда тўланган—тўловчининг аризаси асосида туман (шаҳар) давлат солиқ хизмати органининг хулосаси ва ИИВнинг тегишли органи маълумотномаси тақдим этилганда тегишли туман (шаҳар) молия органи томонидан амалга оширилади. Қайтариш ариза берилган кундан бошлаб 30 иш куни мобайнида тўловчининг ҳисоб рақамига амалга оширилади.
  • хорижий автоташувчилар Ўзбекистон ҳудудига киришда ва транзит ўтишда тўланган — тўловчининг ортиқча тўлов тўғрисида тегишли божхона органининг ва йиғим тўланган хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси билан тасдиқланган аризаси асосида Жамғарма томонидан тўловчининг ҳисоб китоб рақамига ўтказилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах