Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистон бўйлаб автобусда саёҳат қилиш қулай бўлади

04.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2017 йилдаги 238-сон қарори билан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Хусусан, 2017-2021 йиллар учун тасдиқланган параметрларга биноан республика вилоятларида 74 та автовокзал ва автостанциялар қурилади ва реконструкция қилинади (2017 й.да – 13, 2018 й.да – 19, 2019 й.да – 16, 2020 й.да – 21 ва  2021 й.да – 5).

Қурилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларига жами 23,4 млрд сўм ажратилади.

 

Шу билан бирга Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига қўшимча вазифалар юклатилди:

  • автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини назорат қилиш;
  • халқаро шартномаларда назарда тутилган, мамлакат ҳудудида (Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқари) халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилиш;
  • ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш. 

 

Идора тадбиркорлар томонидан тегишли давлат хизматларини олишда рухсат берувчи ва лицензия тартиб-таомилларини максимал соддалаштиришни, сўраладиган ҳужжатлар сонини, уларни тақдим этиш муддатларини қисқартишни назарда тутувчи ягона-ахборот-интеграция тизими жорий этилишини тугаллаши керак (2017 йилнинг I биринчи ярим йиллиги).

 

Шу билан бирга эндиликда МЖтКнинг 1461, 165, 1763-моддалари, 1764,-модда 1-қисми, 198-моддасида назарда тутилган автомобилларда ташувлар соҳасида ҳуқуқбузилишлар тўғрисидаги баённомалар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг инспекторлари томонидан тузилади. Бунда ундириладиган жарималар суммасининг 25%и Агентликнинг махсус банк ҳисоб рақамига ўтказилади ва улардан унинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.

 

Маълумот учун: юқорида санаб ўтилган ҳуқуқбузилишлар бўйича жарималар айбдорларга қатъий суд тартибида солинади, чунки МЖтК 245-моддасига асосан ушбу тоифадаги ишлар маъмурий ишлар бўйича судьялар томонидан кўриб чиқилади.

 

Амалга оширилган ўзгартиришлар туфайли Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси (марказий аппарат ходимларининг умумий чекланган сони  - 53 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари – 43 бирлик) ва унинг ҳудудий бошқармасининг намунавий тузилмаси тасдиқланди.

 

Қайд қиламизки, яқин вақтларда Агентлик ходимларини  формали кийим-бош билан таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 
 

Олег Заманов.