Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ўзбекистонда 7 та янги эркин иқтисодий зона ташкил этилди

05.05.2017

 

Президентнинг 3.05.2017 йилдаги Фармонига кўра «Нукус-фарм» ЭИЗ, «Зомин-фарм» ЭИЗ, «Косонсой-фарм» ЭИЗ, «Сирдарё-фарм» ЭИЗ, «Бойсун-фарм» ЭИЗ, «Бўстонлик-фарм» ЭИЗ, «Паркент-фарм» ЭИЗ ташкил этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Уларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • доривор ўсимликлар хомашёсини ўзига хос табиий шароитларда етиштириш ва кейинчалик қайта ишлаш борасида Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Тошкент вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • юқори қўшилган қийматли замонавий фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқаришни, биринчи навбатда белгиланган тартибда ташкил этилган плантацияларда етиштирилган доривор моддалар (субстанциялар) ҳамда доривор ўсимликлар хомашёси негизида ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш;
  • доривор ўсимликлар хомашёсини қайта ишлаш ва дори воситалари, тиббиёт буюмлари, ёрдамчи ва қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий ишлаб чиқариш ва қувватларни ташкил этиш;
  • мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ва эркин иқтисодий зоналар ташкилотлари ҳамда республикамизнинг бошқа корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёси ва материаллари негизида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
  • доривор ўсимликлар хомашёси интродукция ва культивациясини ўрганиш бўйича тажриба-экспериментал лабораториялари бўлган илмий-тадқиқот марказлари ташкил этиш.

 

ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати, кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади. Ушбу ҳудудларда алоҳида солиқ, божхона ва валюта режимлари амал қилади.

 

Янги ташкил этилган ЭИЗ иштирокчиларига Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади.

 

Бундан ташқари, доривор ўсимликлар хомашёсини етиштириш бўйича плантациялар ташкил этиш учун хўжалик юритувчи субъектлар ва фермер хўжаликларига тижорат банкларининг кредитлари ажратилади, гаров таъминоти етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда технологик ускуналар лизинг асосида етказиб берилади.

 

ЭИЗ ҳудудларида ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширган ёки ЭИЗ иштирокчилари билан тузилган шартномалари бўлган ташкилотлар ва жисмоний шахслар "Қизил китоб"га киритилмаган ҳамда ҳар йили Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёввойи ўсадиган ўсимликлар тайёрлагани (тўплагани) учун ундириладиган йиғимни табиий муҳитдан олинган ёввойи ўсимликлар (яланғоч қизилмиядан ташқари)га белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида тўлайдилар.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 
 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах