Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Давлат ташкилотларининг ҳар бир тури учун – АКТ ривожланишини баҳолашга ўз ёндашуви

Давлат ташкилотларининг ҳар бир тури учун – АКТ ривожланишини баҳолашга ўз ёндашуви

17.05.2017

 

ЯИДХПда электрон хизматлар кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.

 

Лойиҳа билан ЯИДХП ва Ҳукумат портали тўғрисидаги низомлар тасдиқланади. Низомларда уларнинг мақсадлари ва вазифалари, ишни ташкил этиш ва электрон хизматлар кўрсатиш тартиби батафсил очиб берилади.

 

Шунингдек таркибий ўзгаришлар ҳам таклиф қилинаётир: «Ўзинфоком» маркази Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи негизида Ҳукумат портали ресурслари ва тизимларини ривожлантириш департаменти (50 бирлик) ташкил этилади.

 

«Ўзинфоком» маркази Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий этиш ва қўллаб-қувватлашнинг ягона техник интегратори бўлиши муносабати билан унга қуйидаги қўшимча вазифалар топширилади:

  • ЯИДХПни техник қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
  • электрон давлат хизматлари кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш;
  • электрон давлат хизматларини жорий этишда давлат органларига методологик ва техник кўмак бериш;
  • порталнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
  • ресурс фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари эҳтиёжларини қондириш учун кўрсатилаётган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.

 

Шунингдек лойиҳа АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимининг янгиланган тузилмасини ўз ичига олади. Унга субъектлар кесимида баҳолашнинг асосий мезонлари (улар илгаригидек 4 та) бўйича табақалаштирилган кўрсаткичлар киритилади: хизмат кўрсатмайдиган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлари учун алоҳида қийматлар (айни пайтда барча учун ягона ёндашув амал қилади).

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов, экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах