Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Гидроэлектростанциялар "Ўзбекгидроэнерго" АЖга ўтказилди

22.05.2017

 

Президентнинг 18.05.2017 йилдаги Фармони билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди. Фармоннинг матни ЎзАда жойлаштирилди.

 

Компания “Ўзбекэнерго” АЖнинг гидроэлектростанциялари, гидротехник ва бошқа гидроэнергетика билан боғлиқ бўлинмалари, шунингдек Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг “Ўзсувэнерго” бирлашмаси негизида ташкил этилади. У Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.

 

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ 2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича ижро этувчи ва масъул сифатида белгиланди.

 

Шу муносабат билан гидроэлектростанцияларда ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан тушган маблағлар, фаолият юритаётган гидроэлектростанцияларни сақлаб туриш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда, Дастурда назарда тутилган янги гидроэлектростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилади ҳамда юридик шахсларнинг фойда солиғи солиқ базасидан чиқарилади.

 

Уларда ишлаб чиқарилган электр энергия учун ҳақ тўлаш ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда истеъмолчилар учун пировард тарифнинг 85%и миқдорида шакллантириладиган тарифлар бўйича амалга оширилади.

Энергетика тизими барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида “Ўзбекэнерго” АЖ Миллий диспетчерлик маркази орқали “Ўзбекгидроэнерго” АЖ корхоналарининг тезкор-диспетчер бошқарув масалалари умумий мувофиқлаштирилишини амалга оширади. Бундан ташқари, "Ўзбекгидроэнерго" АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган барча электр энергия "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан харид қилади.

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег Заманов, экспертимиз.