Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Меҳнат вазирлиги қайта ташкил этилди

25.05.2017

 

Президентнинг 24.05.2017 йилдаги Фармонига биноан Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилмоқда. Идоранинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишларига тузатишлар киритилди, мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ўрнатилди.

 

 

Ишга жойлаштиришга кўмаклашиш – устувор вазифа

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг устувор вазифалари ва фаолият йўналишлари рўйхати жиддий кенгайтирилди ва илгари Меҳнат вазирлигига юклатилганларга нисбатан аниқлаштирилди.

 

Шу тариқа, энди улар жумласига қуйидагилар киради:

  • меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни республикамиз минтақалари кесимида чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари квотасини белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларни ишга жойлаштиришни таъминлаш, аҳолини жамоат ишларига, биринчи навбатда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмасини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилишга, шаҳарлар ва туманларни ободонлаштиришга, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишга жалб этиш;
  • ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш;
  • вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини улар эгаллаган мутахассисликларга мувофиқ ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • меҳнат бозорини тартибга солиш, бандлик, меҳнатга доир муносабатлар, меҳнат муҳофазаси, касбий ва меҳнат стандартлари, гендер тенгликка риоя этилиши, банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида бозор муносабатлари шароитларига мос келадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • ишга жойлаштириш жараёнига илғор ахборот технологияларини фаол жорий этиш, жумладан, Миллий вакансиялар базасини яратиш ва доимий ривожлантириб бориш;
  • ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича хизматлар кўрсатиш бозорида замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашнинг самарали механизмларини шакллантириш;
  • бандлик ва меҳнат муҳофазаси соҳасида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш, меҳнат шароитлари экспертизасини амалга ошириш, меҳнат муносабатларини, меҳнатни моддий рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • аҳоли ва иш берувчилар ўртасида меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазаси масалалари бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • кам таъминланган оилаларга нафақалар ва моддий ёрдам тўланиши бўйича мониторингни амалга ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаоллигини ошириш орқали оилани кам таъминланганликдан чиқариш юзасидан индивидуал дастурларни ишлаб чиқиш.

 

Раҳбарларни тайинлаш тартиби

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирини Бош вазирнинг тавсияси бўйича Президент тасдиқлайди. Вазирнинг ўринбосарларини давлат раҳбари лавозимга тайинлайди ва ундан озод этади.

 

Қорақалпоғистоннинг бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Жўқорғи Кенгес томонидан вазир билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва ундан озод этилади.

 

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг бошлиқларини лавозимга тайинлаш идора раҳбари томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

Тегишинча, туман ва шаҳар бандликка кўмаклашиш марказлари директорларини лавозимга тайинлаш вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан туман ва шаҳарлар ҳокимлари ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

Раҳбариятнинг шахсий жавобгарлиги

 

Шуни қайд этиш лозимки, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ва унинг ўринбосарларига қуйидагилар учун шахсий жавобгарлик юклатилди:

  • ҳудудий ва тармоқ аҳоли бандлиги дастурлари тизимли ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишининг мувофиқлаштирилишини таъминлаш, самарали бандлик шаклларини ривожлантириш, меҳнат бозори ва аҳолининг айрим ижтимоий-демографик гуруҳлари талабларини ҳисобга олган ҳолда, иш ўринлари яратиш бўйича давлат буюртмаларини шакллантириш;
  • ишсиз аҳолини, ёшларни, авваламбор касб-ҳунар коллежи битирувчиларини, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ихтисослаштирилган иш ўрни ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли ва иш берувчилар учун меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва ҳаммабоплигини ошириш йўли билан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
  • шахсий бизнесини ташкил этишни хоҳловчилар, илк бор меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишини рағбатлантириш ва кўмаклашиш, банд бўлмаган ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли учун касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг самарали тизимини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратилаётган маблағларни ушбу мақсадлар учун мос равишда оширган ҳолда ташкил этиш;
  • кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий муҳофазаси манзиллилигини кучайтириш, нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашда ўрнатилган тартибга амал қилинишини назорат қилиш, уларни фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилавий тадбиркорликка ва ҳунармандчиликка жалб этиш чораларини кўриш, шунингдек, аҳолини ўзини ўзи банд қилишнинг турли шаклларини ривожлантиришни рағбатлантириш.

 

Янги вазирликнинг  фаолиятини ташкил этиш масалалари ва унинг тузилмаси яқин кунларда Президентнинг алоҳида қарори билан белгиланади.

 

Аҳолининг бандлиги соҳасидаги бошқа янги нормалар билан олдинги шарҳда танишиш мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах