Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Балиқчилик тармоғи солиқ органлари тасарруфига ўтиши мумкин

26.05.2017

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Балиқчилик тармоғи фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди.

 

Хусусан, ДСҚ марказий аппарати тузилмасида республикада балиқчилик тармоғини ҳамда унга бўйсунадиган Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳудудий секторлари мавжуд Балиқ овлашни ривожлантириш бошқармасини такомиллаштиришга масъул бўлган раис ўринбосари лавозимини ташкил этиш таклиф қилинди.

 

Унинг асосий вазифалари ва ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

  • балиқчилик тармоғининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • замонавий технологияларни қўллаган ҳолда балиқ етиштиришни кўпайтиришни қўллаб-қувватлаш;
  • тадбиркорлик субъектларини балиқчилик тармоғига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • балиқ овлаш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни таъминлаш;
  • балиқни экспорт қилиш ва қайта ишлашни кўпайтиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишида кўмак бериш;
  • балиқчилик хўжаликлари фаолияти мониторингини амалга ошириш;
  • балиқчилик тармоғида солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

 

Айрим имтиёзлар мазкур лойиҳага киритилган (1.01.2023 йилгача):

  • балиқчилик қафаслари ва уларни бутловчи буюмларни ишлаб чиқарувчиларни қафаслар ва уларни бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш қисмида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ҚҚС ва микрофирмалар ва кичик корхоналар учун  ЯСТ тўлашдан озод қилиш таклиф қилинмоқда;
  • “Айдар-Арнасой кўллари тизими дирекцияси” ДУК (Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2017 йилдаги 124-сон қарори билан ташкил этилган) личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқлари ишлаб чиқариш, балиқ маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган, шунингдек табиий сув ҳавзаларини ижарага беришдан  олинган даромадлар қисмида ягона ер солиғи ва ЯСТ тўловидан озод қилиш таклиф қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, балиқчилик хўжаликларига балиқ озуқалари минерал ўғитларни тўғридан-тўғри шартномалар орқали “Ўздонмаҳсулот”  АК ва “Ўзкимёсаноат” АЖдан харид қилишга рухсат берилади. Қафас қурилмаларини ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри шартномалар ва тартибга солинадиган нархлар асосида металл прокатлари ва полиэтилен гранула ажратилади.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб,  ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

                                              Олег Заманов, экспертимиз.