Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш 25% қимматлашади

02.06.2017

 

Президентнинг 31.05.2017 йилдаги ПФ-5065-сон Фармонига мувофиқ ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари қабул қилинди. Ҳужжатнинг матни давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди. 

 

Фармон билан давлат кадастрлари, илғор АКТ жорий этиш соҳалари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланадиган, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозими жорий этилди.

 

Тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибидан чиқарилиб, қўмита тасарруфига ўтказилди.

 

Туманларнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг филиаллари этиб қайта ташкил этилди.

 

Шу билан бирга Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди. У қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

  • Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроқсиз ҳолга туширганлиги, хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларининг йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун МЖтКга мувофиқ солинадиган жарималарнинг 100%и;
  • фуқароларнинг уй-жойга доир мулк ҳуқуқини кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларда ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10%и;
  • кадастр ҳужжатларини техник хатловдан ўтказиш ва расмийлаштириш бўйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25%и ошириш ҳисобига тушадиган маблағларнинг (солиқлар ҳисоблангандан кейин) 100%и;
  • бошқа манбалар.

 

Жамғарма маблағлари:

  • ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга;
  • Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси органлари тизимига қўшимча равишда киритилаётган штат бирликларини сақлашга;
  • Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизими органлари ходимларини рағбатлантириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилади.

 

Президентнинг 31.05.2017 йилдаги ПҚ–3024-сон Қарори билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппаратининг (бошқарув ходимларининг сони – 46 бирлик) таркибий тузилмаси, шунингдек ҳудудий бўлинмаларининг намунали тузилмалари тасдиқланган.

 

Ҳужжат билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини янада ривожлантириш, тармоққа илғор илмий-техник ютуқларни жорий этиш,  моддий-техник базаси янгилаш, тармоққа халқаро грантларни жалб этиш чора-тадбирлари дастурини алоҳида таъкидлаш керак.

 

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан судга бериладиган даъво ва аризалар давлат божи тўламасдан қабул қилинади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


Олег Заманов,

экспертимиз. 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах