Жорий йилнинг 7 июнидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Дубай/Шаржа ва Навоий-Аль-Мактум йўналишлари бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш тарифларини пасайтирди.
Бунда мева қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тарифлар пасайтирилиши Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши таъкидланган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш тарифлари билан батафсил«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг сайтида танишиш мумкин.