Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ТАТУ қошидаги жамғарма маблағлари дарсликлар, стипендиялар ва хорижда ўқиш учун сарфланади

16.06.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 5.06.2017 йилдаги 350-сон Қарори билан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур жамғарма Президентнинг 15.03.2017 йилдаги ПҚ–2834-сон «Тошкент ахборот технологиялари уцниверситети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган (ҳужжат таҳлили бу ерда).

 

Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари

Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари

мобиль алоқа хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловдан тушадиган маблағларнинг 1,0 фоиз миқдоридаги ажратмалар;

 

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларидаги депозитларда жойлаштиришдан тушган даромадлар;

 

юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлари;

 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

Университет учун ўқув дарсликлар ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, шу жумладан хорижий адабиётларни харид қилиш;

 

Университетнинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия харажатларини қоплаш;

 

«Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари» номли илмий журнал нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;

 

Университет ва Марказнинг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини танлов асосида молиялаштириш, уларнинг илмий ва ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;

 

Университетнинг иқтидорли талабалари, профессор-ўқитувчилари ва ёш илмий ходимларини етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

 

Университетда дарс бериш ва Марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш.

 

Жамғарма маблағларидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтган ахборот ва телекоммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳаларни Университет Васийлик кенгаши томонидан белгиланган мақсадлар учун молия йили доирасида тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида молиялаштириш учун фойдаланилади.

 

Жамғарма маблағларининг ҳисоб ва ҳисоботи Университетининг бюджетдан ташқари маблағларидан бўлак ҳолда алоҳида юритилади. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Университет Васийлик кенгаши йиғилишида кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили 15 мартгача тасдиқланади.

 

Жамғарма маблағларидан асосли ва мақсадли фойдаланилиши устидан Молия вазирлиги назорат қилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз