Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ташкил этилди

23.06.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2017 йилдаги  377-сон  “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.


Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Аналитик назоратга ихтисослашган давлат инспекцияси негизида Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази ташкил этилди. Ҳужжат билан Марказнинг тузилмаси ва у ҳақидаги низом тасдиқланди.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • аналитик назорат натижаларини тизимлаштириш ва умумлаштириш;
  • чиқиндиларни кўмиш (жойлаштириш)да экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, радиация хавфсизлиги таъминланишининг аналитик назоратини ташкил этиш;
  • Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига ифлослантириш манбаларини мониторинг қилишда ёрдам кўрсатиш;
  • ташланмаларнинг  физик-кимёвий анализларини олиб бориш.

 

Марказга Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимига тасдиқланадиган ва ундан озод этиладиган  директор бошчилик қилади.

 

Марказ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

  • ҳужжатларни, статистик маълумотларни давлат ва хўжалик бошқарув органларидан сўраш ва бепул олиш;
  • тупроқ, сувларнинг ифлосланиши, ташлама манбалари мониторингини юритиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларига кириб бориш;
  • юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида физик-кимёвий таҳлиллар ўтказиш;
  • Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматлар (ишлар) учун тўлов миқдорини тасдиқлаш;
  • ўз ваколати доирасида тадбирлар ўтказиш.

 

Марказ манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 13А.



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.