Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги кучайтирилади

28.06.2017


Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш ҳақидагиги Қонун лойиҳаси бўйича изоҳлар.

 

"Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасинииг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилди ва тегишли равишда манфаатдор ташкилотлар билан келишилди1.

 

Қонун лойиҳаси кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш чораларини амалга оширишни таъминлашга ва қонун ҳужжатлари талабларини Президент Фармонига мувофиқлаштиришга йўналтирилган.

 

Қонун лойиҳаси ер ости бойликларига эгалик килиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш соҳасида юзага келадиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикасинииг “Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2016 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-408-сон, “Ўзбекистон Республикасинииг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2016 йил 21 сентябрдаги ЎРҚ-409-сон ва “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 2012 йил 20 декабрдаги ЎРҚ-341-сон Қонунларига мувофиқлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ушбу Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экологик ҳаракати депутатлик гуруҳи ҳамда вазирлик ва идоралар вакилларм билан ишлаб чиқилган ва муҳокама қилинган.

 

Қонун лойиҳасининг мақсадига эришиш учун унинг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

- табиат ресурларидан шу жумладан кенг тарқалган фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

- табиат ресурсларидан фойдаланиш, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш шартлари ва талаблари, шунингдек кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларни бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилаш;

- давлат бошқарув органи номи қисмини Президентнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сон Фармонига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

 

Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қонун ҳужжати билан:

 

а)  Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси номланишини Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш фондлари номланишини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш Фондига алмаштириш ва қонунчилик техникасига мувофиқлаштириш мақсадида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 11, 15, 16, 18, 23, 28, 30, 34, 35, 37, 38, 40, 48, 50 ва “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 7, 25, 27-моддаларига ўзгартириш киритиш;

 

б)  “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8, 34, 48-моддаларига қуйидагиларга йўналтирилган қўшимча меъёрлар киритиш:

 

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш тартибини белгилаш қисмида аниқлаштириш;
  • қонун нормаларини қонунчилик техникасига мувофиқлаштириш;
  • кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузишда айбдор бўлган, ер ости бойликларидан фойдаланувчининг фаолияти натижасида давлатга, шунингдек атроф-муҳитга етказилган зарар ҳамда одамларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказиш хавфини келтириб чиқарганлик учун етказилган зиённи қоплашнинг мажбурийлигини белгилаш;

 

в)  амалдаги Ўзбекистон Республикасинииг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни табиий ресурслардан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлашни белгилашга йўналтирилган 22'-модда ва Ўзбекистон Республикасинииг “Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунининг кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишдаги асосий талабларни белгилашга йўналтирилган 40'-модда билан тўлдириш назарда тутилмоқда.

 

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида қуйидаги натижалар назарда тутилмоқда:

 

  • кенг таркалган фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
  • кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг муҳофаза қилиниши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат назоратининг самарадорлигини таъминлаш;
  • табиат ресурларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштириш.



Аксавли ТУМИШОВА ва Алия ЮНУСОВА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,

ЎзХДП фракцияси аъзолари.

 


 


1Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт, Молия, Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Адлия вазирлиги, “Саноатгеоконтеназорат” давлат инспекцияси, Геология вa ер ресурслари давлат қўмитаси билан келишилган ва қонун лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунлик мониторинги институтининг ижобий хулосаси олинган.