Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 1750-2, 2017 йил 22 июнь) қабул қилинди.
Маълумот учун: Солиқ маслаҳатини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган солиқ маслаҳатчиси малака сертификатига эга жисмоний шахс солиқ маслаҳатчиси ҳисобланади.
Қабул қилинган ҳужжатга биноан, эндиликда солиқ маслаҳатини амалга оширишда бир йил ичида 2 марта қонун ҳужжатларини бузиш содир этилганлиги малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун асос бўлади. Илгари бундай оқибатлар 2 мартадан кўп бузиш содир этилганда юзага келган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Моҳина Мирзаева.