Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

ТМЗ қийматини аниқлаш стандарти тасдиқланди

03.07.2017

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (рўйхат рақами 2890, 2017 йил 29 июнь).

 

14-сон МБМС товар-моддий захиралар қийматини баҳолашда қўлланилиши мажбурийдир ҳамда юридик шахсларнинг мулкига татбиқ этилади. БҲМС талабларидан фақат 14-сон МБМСда кўзда тутилган ҳолларда фойдаланилиши мумкин.

 

14-сон МБМС нормалари қўлланилишининг ўзига хосликлари:

 

  • юридик шахсларнинг мулкида бўлмаган захиралар мазкур активлар мулкдорининг ёзма розилиги билан баҳоланиши керак;
  • қийматни баҳолашда сотишдан кейинги таомиллар харажатлари, фойда ва шартномаларни расмийлаштириш харажатлари ҳисобга олинмайди.

 

14-сон МБМС талаблари

 

Баҳоловчи учун

Буюртмачи учун

Баҳолаш вазифасини белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш

Баҳоловчи билан биргаликда баҳолаш тўғрисидаги вазифани белгилаш ва баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисида шартнома тузиш

ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш (асосан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ҳужжатлари)

Баҳолаш объектига кириш имкониятини таъминлаш

Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш

Баҳоловчига зарур дастлабки ахборотни тақдим қилиш.

Баҳолаш объектининг қийматини ҳисоб-китоб қилиш ва аниқлаш

 

Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш

 

 

14-сон МБМСнинг баҳолаш жараёни ва олинган натижани баён этиш билан боғлиқ талабларидан бирон-бир тарзда четга чиқилишига йўл қўйилмайди.

 

Қарор  14-сон МБМСни  амалда қўллаш учун  ишлаб чиқилган  Услубий  кўрсатмаларни назарда тутади.

 

Экспертлар баҳолаш объектининг физик ҳолати тўғрисида қуйидаги хулосаларга келиши мумкин:

 

Ҳолатини таърифлаш

Ҳолатининг тавсифи

Товар қийматини йўқотганлиги, %

Янги

Янги ҳолатда

0–5

Жуда яхши

Деярли янги, фойдаланиш муддати ўтган, лекин ўзгартиришсиз фойдаланишга яроқли

 

6–19

Яхши

Фойдалилигини ошириш учун майда харажатлар, майда таъмирлаш ишларини бажаришни ҳисобга олганда фойдаланишга яроқли

20–40

Қониқарли

Асосий элементларини алмаштирган ҳолда йирик таъмирлаш ишлари ўтказилишини талаб қилади

41–60

Қониқарсиз

Чиқинди материаллари сифатида фойдаланишга яроқли

61–80

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах