Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Дававианазоратда янги тузилма ва вазифалар

18.07.2017

 

Президентнинг 17.07.2017 йилдаги ПҚ-3136-сон қарори билан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмаси янгиланди ва унинг вазифалари белгиланди. Ҳужжат матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Дававианазорат аппарати тузилмасида:

 

  • учувчисиз учиш аппаратларини эксплуатация қилишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўлими (3 бирлик);
  • хорижий эксплуатантлар эксплуатацион инспекцияси бўлими (3 бирлик) ташкил этилди.

 

Дававианазорат аппаратининг янги тузилмаси тасдиқланди, бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 бирликкача қисқартирилди (илгари – 65 бирлик). Дававианазорат бошлиғи мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди.

 

Дававианазоратнинг асосий вазифалари жумласига қуйидагилар киритилди:

  • фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • Ўзбекистоннинг самовий ҳудудидан унинг фойдаланувчилари томонидан фойдаланилишини, парвозларни одамлар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга, давлат манфаатларига хавфсиз бажарилишини таъминлаш, ўзининг ваколатлари доирасида ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва самовий ҳудуддан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш;
  • авиацияни ноқонуний аралашишлардан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан мамлакатда фуқаро авиацияси ва унинг объектларининг фаолият кўрсатиши, шунингдек ҳаво кемалари йўловчилари ва экипажи аъзолари ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш;
  • парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича фуқаро авиацияси соҳасида  сертификатлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш ва таъминлаш;
  • аэропортларда ҳаво транспортида ташишни бажариш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;
  • фуқаро ва экспериментал авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, фуқаро ва экспериментал ҳаво кемалари билан бўлган авиа ҳодисалар ва инцидентларни текшириш;
  • республика фуқаро авиацияси манфаатларини халқаро ташкилотларда ифодалаш.

 

Бундан ташқари, Дававианазоратга парвозлар хавфсизлиги ва авиация хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларга риоя қилмаслик билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқи берилади. Бундай ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши керак. МЖтКга тегишли тузатишлар 2 ой ичида ишлаб чиқилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.