Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қарздорлардан ундирилган мол-мулк онлайн-ким ошди савдолари орқали сотилади

31.07.2017

 

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПҚ-3149-сон “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Онлайн-аукционлар жорий этилмоқда

 

Жорий йилнинг 1 сентябридан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича ким ошди савдолари «E-IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдони орқали фақат электрон онлайн-ким ошди савдолари шаклида ўтказилади. Бунинг учун ким ошди савдоларида Интернет орқали иштирок этиш имконини берадиган махсус дастурдан фойдаланилади. Буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибларни аниқлаш жараёнига аралашиш истисно қилинади.

 

Онлайн-ким ошди савдоси ўтказилиши ҳақида лот кўрсатилган ҳолда у бошланишидан 10 кун олдин хабар берилади.

 

Хабарнома:

  • Электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш маркази  веб-порталида;
  • Бош прокуратура ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси веб-сайтларида эълон қилинади.

 

Онлайн-ким ошди савдосида иштирок этиш учун ЭРИ билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш зарур бўлади. Бунда бошланғич онлайн-ким ошди савдолари нархни ошириш, такрорий онлайн-ким ошди савдолари эса нархни тушириш тамойили асосида ўтказилади.

 

Мол-мулк онлайн-ким ошди савдоларига баҳолаш қиймати бўйича қўйилади.  Давлат ижрочилари онлайн-ким ошди савдоларида сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.

 

Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази

 

Бу Марказнинг муассиси (мулкдори) вазифасини бажарадиган Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги ДУК корхонаси ҳисобланади.

 

Қуйидагилар унинг вазифасига киради:

  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;
  • мол-мулкни электрон онлайн-ким ошди савдоларида сотиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
  • фуқароларни электрон онлайн-ким ошди савдоларида иштирок этиш тартиби ҳамда савдога қўйиладиган мол-мулк тўғрисида кенг хабардор қилиш;
  • электрон онлайн-ким ошди савдоларида иштирок этиш учун ЭРИ калити сертификатларини бериш;
  • мол-мулкни сақлаш, ташиш, тутиб туриш бўйича хизматлар кўрсатиш.

 

Марказ IJRO AUKSION ягона электрон савдо майдонида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни сотиш бўйича электрон онлайн-ким ошди савдоларини ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли ҳисобланади.

 

Марказ Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.