Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Маъмурий суд ишларини юритиш қандай бўлади?

31.07.2017

Маъмурий суд ишларини юритиш  тўғрисидаги Кодекс лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

 

Маъмурий суд ишларини юритиш маъмурий судлар томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжатда фойдаланиладиган асосий тушунчалар:

 

маъмурий иш

Низони ҳал қилиш тўғрисида иш юритишга қабул қилинган талаб, шу низога тегишли бўлган материаллар ҳамда бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар 

маъмурий суд ишларини юритиш

давлат органлари ва/ёки уларнинг мансабдор шахслари, жисмоний ва (ёки) юридик шахслар ўртасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар бўйича иш юритиш  

маъмурий ҳужжат

маъмурий органнинг ташқи таъсир чораси 

маъмурий даъво (даъво) 

оммавий ҳуқуқ, эркинликлар ёки оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиганларни ҳимоя қилиш   мақсадида судга топширилган процессуал ҳужжат 

маъмурий даъвогар (даъвогар) 

ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида судга мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс ёки манфаатларини кўзлаб даъво берилган шахс  

маъмурий низолар

шахсларнинг оммавий маъмуриятчилик субъектлари билан низолари 

маъмурий органлар

маъмурий-бошқарув ваколати берилган шахслар

 

 

Маъмурий судга мурожаат этиш шакллари:

 

даъво аризаси

оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи маъмурий низоралар бўйича 

ариза

буйруқ тартибида иш юритиш бўйича,  суд ҳужжатларини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги мурожаатларда ва бошқа ҳолатларда

шикоят (протест)

аппеляция, кассация инстанциялари судларига мурожаатларда ва назорат тартибида ҳамда бошқа ҳолатларда  

тақдимнома

судга назорат тартибида мурожаат этганда

 

 

Суд ҳужжатлари:

  • қарорлар  (биринчи инстанция судида);
  • қарорлар (апелляция, кассация инстанциялари, Суд ҳайъати, Олий суд Президиуми ҳужжатлари);
  • ажримлар (суд иш юритуви чоғида қабул қилинадиган қарорлар);
  • буйруқ.

 

Маъмурий судларга қуйидагилар қарашлидир:

  • оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар бўйича ишлар;
  • фуқаролардан солиқлар бўйича қарзлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш тўғрисидаги ишлар;
  • шахсни психиатрия стационарига ихтиёрсиз тартибда жойлаштириш ёки унинг муддатини узайтириш бўйича ишлар;
  • силнинг юқумли шаклига чалинган беморни силга қарши муассасанинг ихтисослаштирилган бўлимига ихтиёрсиз равишда жойлаштириш ёки унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ишлар;
  • давлат органлари ва бошқа органлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан низолашиш тўғрисидаги ишлар;
  • ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш бўйича ишлар.

 

Суд муҳокамаси муддати – 15 кундан ошмайди (суд раиси томонидан 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин).

 

Суд қарори бир ойлик муддат ўтгандан кейин қонуний кучга киради. 

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

 

 

 

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах