Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Ёш авлодни соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилайлик!

01.08.2017

Ўзбекистон РеспубликасинингБолалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуни лойиҳасига тушунтиришлар.

 

Ушбу Қонун лойиҳаси Президентнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон қарори 7-илованинг 3-банди ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси 4-бандида белгиланган топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Қонун лойиҳаси белгиланган тартибда келишилган ҳамда халқаро тажриба инобатга олинган.

 

Айтиш жоизки, ушбу Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагиларга асосланган:

биринчидан, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш ва ахборот олиш кафолатларини таъминлаш бўйича ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларни яратиш;

иккинчидан, болаларни бузғунчи, уларнинг руҳиятига зарар етказувчи таъсирлардан ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигига зиён етказувчи ахборот тарқатилишининг олдини олиш, чеклаш ва (ёки) тақиқлаш;

учинчидан, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

тўртинчидан, болаларга йўналтирилган ахборот муҳити мазмунини тизимли баҳолашга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш, болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг  мезонлари, механизмлари
ва методикасини яратиш ва ривожлантириш, болалар ахборот хавфсизлигини таъминловчи техник ва дастурий-аппарат воситаларини жорий этиш.

 

Қонун лойиҳасида:

1. Қонуннинг амал қилиш соҳаси, болаларнинг соғлиғи ва камол топишига зарар етказадиган ахборот бўйича асосий тушунчалар, бундай ахборот турлари аниқлаб берилган бўлиб, улар ушбу Қонун нормаларини субъектив ва эркин равишда изоҳлашни чеклаш имконининг белгиланиши (3-4-моддалар);

2. болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишларининг белгиланиши (5-модда);

3. болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилувчи органлар ва муассасалар тизими ҳамда уларнинг ваколатларининг белгиланиши (6-15-моддалар);

4. болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотни таснифлаш ва ахборот маҳсулотининг ёш тоифаларини аниқлаш нормаларининг белгиланиши
(16
-17-моддалар);

5. болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоялаш таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда ахборот маҳсулотининг айланишига талаблар белгиланган ва Ўзбекистон ҳудудида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотлари тарқатилишини тақиқловчи Реестрни юритиш механизмининг жорий этилиши (18-20-моддалар);

6. ахборот маҳсулотида болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган маълумот мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, муайян ёш тоифасига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги юзасидан ахборот маҳсулоти экспертизасини ўтказиш, эксперт хулосасини тақдим этиш асослари, шунингдек ахборот маҳсулоти экспертизасининг ҳуқуқий оқибатларининг белгилаб берилиши (21-22-моддалар); 

7. болалар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг ижроси юзасидан давлат ва жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши кўзда тутилган (23-модда).

 

Фракциямиз нуқтаи назарига биноан, таклиф қилинаётган Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда:

  • ота-оналарга фарзандларини тарбиялаш, уларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш, ҳар қандай ривожланган жамият ва ҳуқуқий давлатда зарур бўлган болаларнинг жисмоний, маънавий ва ахборот хавфсизлигининг қонуний белгиланган кафолатлари комплексини яратиш, болаларнинг жамиятга қарши тажовузкор ва бошқа кўринишдаги хатти-ҳаракатларининг олдини олишга;
  • мамлакатнинг ахлоқий маънавий ва демографик хавфсизлигини таъминлаш, бола ҳуқуқларини, оилани ҳимоя қилиш соҳасида давлатнинг обрў-эътиборини оширишга;
  • болаларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборот маҳсулотларини таснифлаш ва шундай ахборотларнинг турли ёшдаги болалар учун тоифаларига мувофиқ тоифалаш асосларининг аниқланишига;
  • ОАВ, Интернет ва бошқа ахборот манбаларида тарқатилаётган ахборотлар мазмунининг болаларнинг ёшига мувофиқ эмаслиги ва қай даражада мазмунан зарарли эканлигини белгиловчи органларни белгилашга;
  • чет эл тажрибасида муваффақиятли синовдан ўтган ахборот маҳсулотларини ихтиёрий тарзда ёш тоифалари бўйича таснифлаш ва болаларни уларнинг соғлигига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишнинг бошқа ҳуқуқий механизмларини жорий қилишга;
  • болаларни ҳимоя қилиш борасида давлат томонидан кўриладиган чоралар жумладан, болаларнинг жамоат жойларида бўлган вақтларида содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олишга (болаларни маъмурий ижтимоий ҳимояси), болаларни ва уларнинг ота-оналарини бўлиши  мумкин бўлган хавф-хатар ва таҳдидлардан хабардор қилишга, хавф-хатар ва таҳдидларга жавобан кўрилиши лозим бўлган чораларни ўргатишга (болаларни ҳимоя қилишнинг маърифий чоралари), болаларни хавф-хатар ва таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини тартибга солишга (болаларни ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш) ва бошқа чораларни амалга оширишга хизмат қилади.

 

 

Алия ЮНУСОВА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП  фракцияси аъзоси.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах