Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Давлат органлари ва фуқаролик жамиятларининг шерикчилиги кенгайтирилади

04.08.2017

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси  бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,ЎзХДП фракцияси аъзолари Аксавли ТУМИШОВА, Алия ЮНУСОВАнинг изоҳлари.

Ушбу Қонун лойиҳаси давлат раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 50-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган, белгиланган тартибида келишилган1 ҳамда хорижий тажрибага қиёсланган2.

 

Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидаги асосий сабабларга асосланган:

  •  таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат бошқаруви органларининг ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда - ННТ) ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий буюртма бериши мумкинлигини назарда тутади;
  • қўшимчалардан мақсад давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат бошқаруви органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларида шерикчилигини кенгайтириш.

 

Батафсил айтганда Қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар назарда тутилган:

биринчидан – “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларини давлат бошқаруви органлари ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий буюртма бериши мумкин ҳамда ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий буюртма бериш, жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш, таклифларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш, шунингдек, танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши мазмунида тўлдириш таклиф этилмоқда;

 

иккинчидан Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги  Қонунининг  21-моддаси иккинчи қисмини “жамоат фондлари” деган сўзлардан кейин “ёхуд давлат бошқаруви органлари” деган сўзлар билан тўлдириш ҳамда  тўртинчи ва бешинчи қисмлар Давлат бошқаруви органлари ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий буюртма бериши мумкин. Ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов ташкил этилади ҳамда давлат буюртмачиларининг рўйхати ва маблағларни ажратиш режалаштирилаётган фаолият йўналишлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон воситаларида, эълон қилиниши ҳамда давлат бошқаруви органларига ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш учун давлат бошқаруви органлари ҳузурида аъзоларининг ярмини ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг вакиллари ташкил этган жамоатчилик кенгаши тузилади. Кўриб чиқиш ва умумлаштириш натижасига кўра давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича ижтимоий аҳамияти юқори бўлган таклифларни киритган танлов ғолиби аниқланишини белгилаган ҳолда тўлдирилади;

 

учинчидан – ўн иккинчи қисм “Ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий буюртма бериш, жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш, таклифларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш, шунингдек, танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади”, деб тўлдирилади.

 

Таклиф қилинаётган Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши:

  • давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ ва ваколатларини янада кенгайтиришга;
  • давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишга;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан давлат бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишда фаол иштирок этишига йўналтирилган.

 

Маъруф УСМАНОВ ёзиб олди.




1Мазкур Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия, Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди билан белгиланган тартибда келишилган

2Хорижий давлатлар амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ, Болгария, Голландия, Эстония, айрим МДҲ давлатларида (Қирғизистон ва Озарбайжон) давлат ижтимоий буюртмалари фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш шаклида давлат органларининг таклифларига кўра нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан бевосита амалга оширилади

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах