Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Давлат кинобизнесда иштирок этади

08.08.2017


Президентнинг “Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унинг матни давлат раҳбари сайтида жойлаштирилган.

 

Ҳужжат билан:

 

  • Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури;
  • “Ўзбеккино” Миллий агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси;
  • “Ўзбеккино”нинг “Қорақалпоқкино” агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг намунавий тузилмалари;
  • “Республика кинофонди” ДУКнинг тузилмаси тасдиқланди.

 

“Ўзбеккино” қошида Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси юридик шахс сифатида ташкил этилди. Агентликнинг Бош директорига эса, зарур ҳолларда, “Ўзбеккино”нинг марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда “Қорақалпоқкино” агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Бундан ташқари, “Ўзбеккино” учун давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратишнинг аниқ ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланди:

 

  • 2018 йилда - 20 та, 2020 йилдан бошлаб - 30 тадан тўлиқ метражли бадиий фильмлар ишлаб чиқариш;
  • 2018 йилда – 40 қисмдан иборат 20 та, 2019 йилда - 50 қисмдан иборат 25 та ва 2020 йилдан бошлаб – 60 қисмдан иборат 30 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув-услубий фильмлар, киносолномалар, киножурналлар ишлаб чиқариш; 
  • мультипликацион фильмларни 2018 йилда 15 та, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 50 тадан ишлаб чиқариш;
  • ёш кино ижодкорларнинг 10 соатдан иборат қисқа метражли фильмлари, болалар учун юмористик киножурналлар суратга олиш;
  • давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильмларни жаҳон бозорига чиқариш ва фестивалларда намойиш этиш учун чет тилларга субтитрлаштириш ва дубляж қилиш; 
  • миллий кинематографиянинг энг сара асарларини тиклаш, реставрация қилиш ва замонавий форматга ўтказиш.

 

Яратилган кино маҳсулотлари мамлакатимиздаги мавжуд ёшлар марказлари, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, лицей ва коллежларнинг биноларидан фойдаланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда таркибида кичик киностудиялари ва замонавий форматдаги кинозаллари бўлган минтақавий маданий-кўнгилочар комплексларда намойиш этилади. Маданий-кўнгилочар комплекслар (1-қавати – савдо-кўнгилочар объектлар, 2-қавати – замонавий кизозаллар) давлат унитар корхоналари сифатида фаолият кўрсатади.

 

“Ўзбеккино” қошида Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, унинг маблағлари манбалари этиб эса қуйидагилар белгиланди:

  • давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг кинопрокатидан тушадиган маблағлар;
  • давлат буюртмаси ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган фильмларни намойиш этиш мобайнида жойлаштириладиган тижорат эълонларидан тушадиган маблағларнинг 10%ига тенг миқдордаги мажбурий ажратмалар;
  • Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини қонун ҳужжатларига мувофиқ банк депозитлари шаклида ва бошқа шаклларда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
  • “Ўзбеккино” томонидан кино ва бошқа маданий- ижтимоий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш билан боғлик бўлган фаолиятидан олинадиган даромадлар;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Қарор бошқа нормаларни ҳам ўз ичига олган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов.