Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва ТИФ МБ пойтахтимизда «Наврўз» боғини барпо этади

08.08.2017


Президентнинг 7.08.2017 йилдаги ПҚ–3174-сон «Тошкент шаҳрида “Наврўз” боғи қурилиши» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.  Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар берилади.

 

2017–2019 йилларга мўлжалланган лойиҳани рўёбга чиқариш билан махсус ташкил этилаётган “Наврўз боғи” МЧЖ шуғулланади. Жамиятнинг Устав фонди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва ТИФ МБ томонидан шакллантирилади. Бунда «Турон банк» АТБ «Ўзбекистан темир йўллари» АЖга 2 йил имтиёзли давр, МБ қайта молиялаштириш ставкаси ва «Ўзтемирйўлмаштаъмир» УК кафиллиги остида, 10 йил муддатга 10 млн АҚШ доллари  эквивалентида кредит тақдим этади.

 

Лойиҳани рўёбга чиқариш доирасида «Наврўз боғи» МЧЖ — бош буюртмачи, «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК — бош лойиҳачи ташкилот, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг тузилмавий бўлинмалари (зарур ҳолатларда ихтисослаштирилган пудратчи ташкилотларни жалб этган ҳолда) — бош пудратчи ташкилотлар бўлади.

 

1.01.2020 йилгача лойиҳани амалга оширишнинг барча иштирокчилари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

  • товарлар, ишлар (хизматлар), жумладан. норезидентлар томонидан амалга оширилган ишлар (хизматлар) учун ҚҚС;
  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳамда йиғимлар;
  • норезидентлар томонидан бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
  • лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган мол-мулк солиғи.

 

Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш доирасида:

  • «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва ТИФ МБ  1.07.2017 йилдан 31.12.2019 йилгача бўлган даврда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан озод этилади;
  • лойиҳа иштирокчилари ўртасида текин тақдим этиладиган мол-мулк ҚҚС ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
  • «Наврўз боғи» МЧЖ ягона солиқ тўлови, мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилади.

 

Бу муҳим! Тошкент шаҳар ҳокимлигига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга “Наврўз” боғи қурилиши учун ер участкаларини ажратиш, иморатларни бузиш, дарахтларни кесиш ва фуқароларни кўчириш (боғ жойлашадиган жой бир ой ичида аниқланади – таҳр.) билан боғлиқ етказилган зарарни қонун ҳужжатларида тақиқланмаган молиялаштириш манбаларини жалб этган ҳолда компенсация қилишни таъминлаш топширилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Самир Латипов.