Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1282-3, 2017 йил 4 август) билан Чипталарни ҳисобга олиш ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага тузатишлар киритилди.
Йўриқномада ҳаракатдаги таркибни олисдан назорат қилиш тизимидан фойдаланган ҳолда, GPS-трекерлар билан жиҳозланган транспортда йўловчилар ташишни амалга оширишда ҳужжатларни тўлдиришнинг хусусиятлари ёзилган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ҳужжат |
Тўлдирилмайдиган бўлим ва графалар |
GPS-трекерлар билан жиҳозланган йўналишли таксилар
|
|
Йўл варақаси |
Олд томонининг “Автотранспорт воситасининг пунктлардаги навбатчилиги” бўлими
олд томонининг 5, 15-графалари
Ички томонининг “Ҳақиқатда вақт” ва “Иш соатлари 1 ўнлик билан” бўлимлари |
GPS-трекерлар билан жиҳозланган автобуслар ва йўналишли таксилар
|
|
Йўл варақаси |
олд томонининг 5, 15-графалари
ички томонининг 7–20-графалари
орқа томонининг 3-банди |
Чипталарни ҳисобга олиш варақаси |
1-бўлим. “Ҳайдовчилар, кондукторлар маълумотлари, автовокзаллар (автостанциялар) қайдлари.
|
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 7.08.2017 йилдаги 31 (791)-сонида расмий эълон қилинган ва 3 ойдан кейин кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.