Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Ислом маданияти маркази қандай фаолият кўрсатади?

15.08.2017


Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2017 йилдаги 572-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Марказ Президентнинг 23.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ташкил этилган. Марказнинг асосий мақсадлари ва вазифалари тўғрисида батафсил – бу ерда.

 

Ўрнатилишича, Марказ юридик шахс ҳисобланади ва Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Ислом маданияти маркази ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасалари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

 

Марказга Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор (Ш.Ш.Миноваров) бошчилик қилади. Директор ўринбосарлари раҳбарнинг ўзи томонидан тайинланади.

 

Марказнинг Васийлик кенгаши бир йилда камида 1 марта чақирилади. Кенгаш:

  • Марказ фаолиятини мувофиқлаштиради ва унга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади;
  • Марказнинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлайди;
  • Марказ фаолияти юзасидан Марказ директорининг ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;
  • Марказ томонидан ишлаб чиқариладиган нашр-матбаа маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматларга нархлар ва тарифларни белгилайди ва б.

 

Марказда музей фаолият юритади. Музей ашёлари ва коллекцияларини тўлдириш, ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек улар билан боғлиқ материалларни эълон қилиш Марказ директорининг ёзма рухсатномаси билан амалга оширилади. Музей ашёлари ва коллекцияларининг алоҳида режимда сақланадиган ашёлари (кенг жамоатчилик учун мўлжалланмаган архив ҳужжатлари) ҳисобланган таркибий қисмлари махсус ҳисобга олиш ҳужжатларида алоҳида ҳисобга олинади.

 

Марказга бир ой муддатда:

  • Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мазкур йўналишда фаолият юритаётган хориждаги марказлар тажрибасини чуқур ўрганиш асосида Марказнинг илмий-тарихий концепциясини ишлаб чиқиш;
  • Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фанлар академияси, Тошкент ислом университети билан биргаликда Марказга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш топширилди.

 

 

Марказ манзили: 100002, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй. Муассасага 2 та автотранспорт воситаси, шу жумладан 1 та енгил хизмат ва 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ажратилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах