Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Россиянинг 6 компанияси Ўзбекистон сабзавотларини олдиндан ҳақ тўламасдан олади

17.08.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2017 йилдаги 609-сон қарори билан «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан олдиндан ҳақ тўланмасдан, тасдиқланган банк аккредитиви очмасдан, ёхуд биринчи даражали хорижий банкнинг кафолатини расмийлаштирмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши мумкин бўлган етакчи чет эл импорт қилувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

 

Рўйхатда ҳаммаси бўлиб Россия Федерациясида жойлашган 6 та ташкилот бор. Унга «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК таклифига биноан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда чет эл импорт қилувчи ташкилотларни рўйхатга киритиш мезонлари қуйидагича:

  • мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси соҳасида камида 3 йил мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
  • чет эл импорт қилувчи ташкилотнинг охирги ҳисобот молия йили учун товар айланмаси камида 1 млн. АҚШ доллари;
  • камида 20 та савдо шохобчасидан иборат савдо тармоғининг мавжудлиги ва (ёки)  улгуржи-тақсимот марказининг мавжудлиги.

 

Кўрсатилган ахборот компанияларнинг расмий веб-сайтлари ва Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари маълумотлари асосида шакллантирилади.

 

Экспорт “Ўзагроэкспорт” АЖнинг тўғридан-тўғри экспорт контрактлари, шунингдек фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмалар, қайта ишлаш ташкилотлари билан тузилган воситачилик шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.

 

Шунингдек, контрактлар мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилишга ихтисослашган чет эл савдо тармоқларининг аффилланган компаниялари билан бошқарувчи компаниянинг ёзма мурожаати асосида тузилиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 Олег Заманов,

 экспертимиз.