Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизими ташкилотлари ижара тўловидан озод этилди

21.08.2017


Президент 17.08.2017 йилда ПҚ–3223-сон «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг сайтида хабар берилади.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари тузилмалари тасдиқланди.

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорига агентликнинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти давлат корхонаси давлат кўчмас мулки объектларида ижара тўловисиз жойлаштирилиши белгилаб қўйилди.

 

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уй манзилида жойлаштирилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.