Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Суд тизими янгиланиб, ҳаётимизга кириб бормоқда

23.08.2017

Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлат раҳбарининг жорий йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуруламал бўлаётир.

Айтиш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди.

 

Сўнгги вақтларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоят ва  Тошкент шаҳрининг  маҳалла фуқаролар йиғинида жиноят  ва фуқаролик ишлари бўйича  судларининг 45 мингдан ортиқ очиқ сайёр суд мажлислари ўтказилган.

Президент қарорига  мувофиқ мамлакатимизнинг барча  ҳудудларида Халқ қабулхоналари ташкил этилган ҳамда жиноят,  фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий суд раислари ва судьялари вилоят, туман ва шаҳар,  маҳаллалар фаоллари олдида ҳар йили ҳисобот бериши назарда  тутилган.

 

Маълумки, 2017 йил 6 июль куни «Туркистон»  саройида  судьяларнинг Ўзбекистон халқига марожаати қабул қилинган ва  суд биноларига унинг матни ва фуқароларнинг судга муносабатларини билдиришлари учун муҳрланган қутилар ўрнатиш белгиланган.

 

Шу боис 2017 йил 13 август куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани жиноят  ишлари  бўйича суди биносида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов, Судьялар олий кенгаши раиси М.Усмонов, Судьялар ассоциацияси раиси У.Мингбоев ва Олий суд раисининг ўринбосари Б.Деҳқонов, пойтахтимиз жамият аъзоларининг кенг қатлами иштирокида суд биносида  мурожаатнома матни ва фуқаролар учун қутининг намунавий тарзда ўрнатилиши ва ундан фойдаланиш масалаларига доир тадбир ўтказилди.

 

Маъруф УСМАНОВ.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах