Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Инвестиция воситачисини тугатиш – қимматли қоғозлар топширилганидан сўнг

04.09.2017

 

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 1108-4, 2017 йил 22 август) билан Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачисининг фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжатда фойдаланилаётган атамаларнинг маъноси ва инвестиция воситачиларининг мажбуриятларига тузатиш киритилди.

 

Инвестиция воситачилари эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишининг жойлаштирилмаган қисмини ҳам сотиб олиш мажбуриятини олган ҳолда, ҳам сотиб олиш мажбуриятини олмаган ҳолда эмиссиявий қимматли қоғозларни эмитент номидан сотиш тўғрисида эмитентлар билан шартномалар тузиши мумкин (илгаримажбуриятларни олмаган ҳолда).

 

Нима тақиқланган?

 

Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни олиб боришда инвестиция воситачисининг тўлиқ тўлов амалга оширилгунига қадар ўзига тегишли бўлган қимматли қоғозлар билан битим тузиши тақиқланган. Қўшимча киритилди: тақиқ неттингдан фойдаланилган ҳолатларга татбиқ этилмайди.

 

Маълумот учун: неттинг – мижознинг барча пул мажбуриятларига қарши унинг барча пул талабномаларини ҳисобга олиш йўли билан клиринг услуби.

 

Шунингдек, инвестиция воситачиларига махфий ва инсайдерлик маълумотларидан фойдаланиш, қимматли қоғозларни, хусусан, қимматли қоғозлар ва уларнинг қиймати ҳақида қасддан нотўғри маълумотларни бериш йўли билан сотиб олиш ёки сотишга мажбурлаш тақиқланди.

 

Қандай хизматлар кўрсатади?

 

Инвестиция воситачиси узайтириш имконияти билан 1 йилга тузиладиган шартномага биноан мижозларга қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • мижоз номидан ва унинг ҳисобига брокерлик хизматлари;
  • ўз номидан, аммо мижоз ҳисобига брокерлик хизматлари;
  • депозитар хизматлар.

 

Шунингдек, у электрон шаклда ва бошқа алоқа воситалари орқали мижозларнинг депо ҳисобварақларини очиш, уларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш ва сотиш топшириқномаларини қабул қилиш ҳамда мижозларга бошқа хизматлар кўрсатишга ҳақли.

 

Тугатиш ­– фақат қимматли қоғозларни топширгандан кейин

 

Инвестиция воситачиси сифатида фаолиятини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни тугатиш тўғрисидаги маълумот тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб 2 иш куни мобайнида ОАВда ва фонд биржасининг расмий сайтида эълон қилиниши керак.

 

Ушбу ҳолатда унда ҳисобга олинадиган қимматли қоғозлар мижознинг қарорига кўра бошқа инвестиция воситачисига бир ҳафта муддатда ўтказилади. Мижознинг қарори бўлмаган тақдирда улар кейинчалик қимматли қоғозлар эгаси томонидан танланган инвестиция воситачисига ўтказиш учун Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига (тўхтатиб туриш ҳолати бундан мустасно) топширилади.

 

Инвестиция воситачиси – юридик шахс қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг қимматли қоғозларни топшириш тартиботи тугаллангани тўғрисидаги ёзма тасдиғидан кейин тугатилади.

 

Ҳужжат бошқа ўзгартиришларни ҳам ўз ичига олади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.