Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Диптранспорт ҳайдовчиларига камералар бўйича жарима солиш бошланади

08.09.2017


ТИВ, ИИВ ва Олий суд Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга  тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақида йўриқномага тузатишлар устида ишламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan24 хабар беради. 

 

Ҳужжат билан дипломатик транспорт ҳайдовчиларини автоматлаштирилган видеоқайд қилиш тизими ёрдамида қайд қилинганда улар томонидан ЙҲҚ бузилганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги нормалар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.

 

Ўзгартиришлар суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш тартибига ҳам дахл қилади. Бундан ташқари, ЙҲҚни бузганлик учун жарима тўлаш шаклларини кенгайтириш режалаштирилаётир.