Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган фуқароларга солиқ имтиёзлари берилади

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган фуқароларга солиқ имтиёзлари берилади

14.09.2017

 

ҚҲТБТ порталида Солиқ кодексининг 275- ва 290-моддаларига қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси эълон қилинди.

 

Уй-жойларда амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан тўлиқ узилган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланадиган жисмоний шахсларни мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни киритиш таклиф этилмоқда.

 

Имтиёз муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан бошлаб 3 йил муддатга тақдим этилади. Энергия таъминоти ташкилотларининг тегишли маълумотномаси имтиёзни қўллаш учун асос ҳисобланади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши  ёки рад этилиши мумкин.


Олег Заманов,

экспертимиз.