Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фарғона водийсининг сув таъминотига 228,2 млн доллар инвестиция қилинади

26.09.2017

 

Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3282-сон қарори билан Жаҳон банки иштирокидаги «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

              

Маълумот учун: Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши 30.06.2017 йилда Ўзбекистонга 5 йиллик имтиёзли давр билан 25 йил муддатга 144,9 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади. Лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун Европа Иттифоқининг 16,4 млн АҚШ доллари миқдоридаги гранти жалб этилмоқда.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати – 228,2 млн АҚШ доллари бўлиб, унинг  83,3 млн АҚШ доллари Ўзбекистон ҳиссаси  (36,9 млн АҚШ доллари солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишида).

 

Лойиҳа 2017–2024 йиллар мобайнида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади.

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш  ҳамда барча мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича масъул ижро этувчи орган этиб тайинланди. Лойиҳанинг амалга оширилишини бошқариш ва мувофиқлаштириш Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази зиммасига юкланди.

 

Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидаги кўринишда солиқ ва божхона имтиёзлари амал қилади:

  • кредит ва бюджет маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) – божхона тўловларидан (бундан божхона йиғимлари мустасно), ҚҚС, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан озод этиш;
  • норезидент-юридик шахслар даромадлари – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод этиш;
  • норезидент-жисмоний шахслар даромадлари – ЖШДС тўлашдан озод этиш.

 

Имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар лойиҳани амалга оширишга давлатимиз қўшган ҳиссаси ҳисобланади.

 

Ҳужжат 25.09.2017 йилда расман эълон қилинди ва кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

  

Олег Заманов,

экспертимиз.