Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Воз кечилган» товарлар кимга берилади

04.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 742-сон қарори билан Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Маълумот учун: давлат фойдасига воз кечиш — ваколатли шахс товардан воз кечадиган ҳамда уни божхона тўловлари тўланмаган ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда текинга давлат мулкига ўтказадиган божхона режими.

 

Товарни мазкур божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган рухсатнома асосида ваколатли шахснинг аризаси бўйича амалга оширилади. Кейин товарларни топшириш-қабул қилиш ва уларни сотиш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарлар:

  • товарлар (озиқ-овқат шаклидаги) — «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси корхоналарига;
  • қимматли қоғозлар — Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига;
  • қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар ҳамда ундан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасидан экспертизадан ўтказилгандан сўнг - Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига;
  • бошқа товарлар — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, ва ҳокимликларга аукцион ўтказиш тартибида реализация қилиш учун топширилади (тез бузиладиган ва паст қийматли товарлартўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан реализация қилинади).

 

Ҳужжат 25.09.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.    

 

Олег Заманов,

экспертимиз