Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Автомобилда юкларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташишлар учун лицензиялар бирлаштирилди

06.10.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 739-сон қарори билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қисмларига берилади.

 

Илгари мустақил лицензияланадиган юкларни шаҳарда, шунингдек шаҳар атрофида ташишлар бирлаштирилди.  Энди шаҳар ва шаҳар атрофида автомобилда юк ташиш учун битта лицензия ҳамда шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар учун алоҳида-алоҳида лицензия олиш мумкин.

 

Юк ташишнинг барча турлари учун аввалгидек умумий лицензия энди берилмайди (шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро – таҳр.).    

 

Лицензия бериш учун давлат божи ставкалари лицензия (лицензия карточкаси) учун тўлов амалга оширилган кунда белгиланган ЭКИҲга каррали миқдорда ўрнатилди. Илгари ставкалар АҚШ долларида белгиланар эди.

 

Фаолият турлари

Сиғими (йўловчи ўриндиғи ва юк кўтариш қобилияти, тонна)

Автомототранспорт воситаси
бирлиги учун 1 йилга давлат божи миқдори (энг кам иш ҳақига нисбатан каррали миқдорда)

1) йўловчиларни шаҳарда ташиш

автобуслар

14 ўрингача

1,0

14 ўриндан ортиқ

2,5

микроавтобуслар

транспорт воситаси бирлиги учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш

автобуслар

19 ўрингача

2,0

19 ўриндан ортиқ

4,0

микроавтобуслар

транспорт воситаси бирлиги учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

30 ўрингача

6,0

30 ўриндан ортиқ

16,5

микроавтобуслар

транспорт воситаси бирлиги учун

19,5

енгил автомобиллар

транспорт воситаси бирлиги учун

5,5

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

12 ўриндан ортиқ

28,0

микроавтобуслар

транспорт воситаси бирлиги учун

22,0

енгил автомобиллар

транспорт воситаси бирлиги учун

7,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача

1,0

3,5 тоннадан ортиқ
10 тоннагача

2,5

10 тоннадан ортиқ
16 тоннагача

4,0

16 тоннадан ортиқ

5,5

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача

2,0

3,5 тоннадан ортиқ
10 тоннагача

4,0

10 тоннадан ортиқ
16 тоннагача

5,5

16 тоннадан ортиқ

7,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

транспорт воситаси бирлиги учун

7,0

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

Олег Заманов, 

экспертимиз.