Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Меҳнат соҳасига парламент назорати жорий этилмоқда

09.10.2017

 

Сенат 4.10.2017 йилда “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссияси ташкил этилди.

 

Комиссияси Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш билан ҳамкорликда:

  • фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шу жумладан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка доир қонун ҳужжатлари, шунингдек 2017-2020 йилларда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича Мамлакат дастурида назарда тутилган чора-тадбирлар сўзсиз бажарилишини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини қабул қилиш;
  • жисмоний шахслар томонидан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслиги устидан парламент ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
  • қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида парламент ва жамоатчилик назоратининг барча шаклларидан фойдаланиш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорликда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши ҳамда иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ўз вақтида амалга оширилиши учун мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш масалалари бўйича ишлар олиб борилишини таъминлаш;
  • фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир қонун ҳужжатларини ва халқаро шартномаларини бажариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги масаласи доимий равишда кўриб чиқилишини таъминлаш;
  • ушбу соҳадаги муаммолар ва камчиликлар жойларда ўрганилишини ташкил этиш;
  • амалдаги қонун ҳужжатларининг инвентаризациясини ўтказиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан халқаро меҳнат стандартларини имплементация ва ратификация қилиш орқали такомиллаштириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
  • кўрсатилган соҳада эришилган ижобий натижаларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича жойларда кенг тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.

 

Парламент ва ҳудудий комиссиялар фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир қонун ҳужжатларини ва халқаро шартномаларни бажариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахборотни бир йилда камида 1 марта тегишли давлат вакиллик ҳокимияти органи муҳокамасига киритиб боради.

 

Бундан ташқари, ТИВ қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида мамлакатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги материалларни БМТ Бош Ассамблеясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатиб боради. Шунингдек, фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборот жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар эътиборига етказилади.

 

Вазирлар Маҳкамасига:

  • қишлоқ хўжалиги самарадорлиги ва рентабеллигини, уни механизациялаш даражасини ошириш мақсадида, шу жумладан пахта ҳосилини машинада териш ҳажмини кўпайтиришда, шунингдек мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларини ўтказишда бозор механизмларини, инновацияларни, фан ютуқларини ва замонавий АКТларини жорий этиш;
  • жорий агротехнологиялар қўлланишини яхшилаш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, механизацияланган теримга тайёрлигини таъминлайдиган ҳамда механизацияланганликдан максимал самара берадиган ғўза навларининг селекциясини ривожлантириш;
  • озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида аграр секторда амалдаги қувватларни модернизациялаш;
  • тўғридан-тўғри инвестицияларни, чет эл кредит линияларини ҳамда техник кўмак маблағларини жалб қилиш мақсадида аграр сектор ва унинг маҳсулоти ўзгартирилишини ва диверсификацияланишини ҳисобга олган ҳолда республика қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
  • жалб этиладиган мавсумий ишчиларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантиришнинг турли усулларини ишлаб чиқиш, бу соҳадаги меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш топширилди.

 

Бош прокуратура фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шу жумладан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг олдини олиш ва унга йўл қўймасликка доир қонун ҳужжатлари ижроси устидан қатъий назорат олиб борилишини таъминлайди. Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларини ва бошқа жамоат ишларини ўтказишда амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов, 

 экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах