Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

48 та давлат тиббиёт ташкилоти хусусийлаштирилади

09.10.2017

 

Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3297-сон қарори билан фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан давлат активлари хусусийлаштириш тартибида савдоларда сотиладиган давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

 

Ҳаммаси бўлиб рўйхатда 48 та объект, шу жумладан пойтахтимиздаги иккита стоматология поликлиникаси (Олмазор туманидаги  2-сон  ва Яшнобод туманидаги 4-сон) бор. Улар томонидан амалга оширилаётган фаолиятнинг самарасизлиги шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, шу тариқа тиббий хизматлар улушини ошириш режалаштирилган.

 

Келгусида хусусийлаштирилган объектлар негизида замонавий тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий клиникалар фаолият кўрсатади. Қайд қилинишича, хусусийлаштириш иш ўринларини сақлаб қолиш билан амалга оширилади. Ушбу талабларни Давлат рақобат қўмитаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда таъминлаши керак.

 

Савдолар шартларига кўра, иштирокчиларнинг таклифлари тенг аҳамиятли бўлган тақдирда хусусийлаштириш жараёнида афзаллик хусусийлаштирилаётган тиббиёт муассасасининг меҳнат жамоаси аъзоси бўлган иштирокчига берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 5.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 



Олег Заманов,

экспертимиз.