Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Аэростат учувчиларига гувоҳномалар зарур

13.10.2017

 

Дававианазорат бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1349-9, 2017 йил 10 октябрь) билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари” Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-61) қўшимчалар киритилди.

 

Энди гувоҳномалар аэростат учувчиларига ҳам берилади. У Дававианазорат томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича учиш ўқув юртларида аэростат учувчиси сифатида тўлиқ ўқув курсини тамомлаган шахсларга берилади. Номзод 17 ёшдан кичик бўлмаслиги ва амалдаги тиббий хулосага эга бўлиши керак.

 

Аэростат учувчиси гувоҳномаси умумий намунада 1-саҳифасида «Аэростат учувчиси» ёзуви билан берилади. Унинг амал қилиш муддати – 2 йил, бироқ уни қуйидаги асослар билан узайтириш мумкин:

  • учиш ишига қўйиш тўғрисида ТУЭКнинг тиббий хулосаси;
  • охирги 2 йил ичида учганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • 2 нусхада расмийлаштирилган тақдимнома.

 

Бунинг учун 28 та фан бўйича имтиҳон ҳам топширилади, уларнинг ҳар бири бўйича 4 дан паст бўлмаган баҳо олиш керак. Ҳужжат билан аэростат учувчиларининг билимлари ва маҳоратига талаблар тасдиқланди.

 

Учиш техникасини Дававианазоратнинг Олий малака комиссияси (ОМК) инспекторлари ёки унинг раиси (ўринбосари) рухсатномасига биноан фуқаро авиацияси эксплуатантларининг малака комиссияси инспектор-учувчилари текширади. Учиш техникасини камида тўрт баҳога топшириш керак.

 

Агар ярим йил мобайнида аэростат учувчиси 4 та учириш ва кўтарилишни бажармаган бўлса, у гувоҳнома эгаси ҳуқуқларидан фойдалана олмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 11.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

   

 Олег Заманов, 

 экспертимиз.