Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фортификация қилинган ун реализациясидан олинган маблағлар нимага сарфланади?

16.10.2017

 

Ун тортиш корхоналарининг фортификация қилинган ун реализациясидан олган маблағларининг бир қисмини жамлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1522-1, 2017 йил 10 октябрь) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Эндиликда фортификация қилинган ун реализациясидан олинган сумманинг 0,49%и ўтказиладиган 22604 махсус ҳисобварағини Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Саломатлик-3” лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюроси тасарруф этади.

 

Аниқлаштирилишича, ушбу маблағлар қатъий фортификантлар (микронутриентлар), буғдой унини бойитиш учун зарур бўлган бошқа товарлар  харид қилишга, шунингдек Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини сақлашга ишлатилади (микронутриентларни харид қилиш учун жамланаётган маблағларнинг 5%идан кўп бўлмаган миқдорда – таҳр.изоҳи).

 

Айланма маблағларни, корхоналарга бериладиган фортификантлар қийматини (нархини) шакллантириш, шунингдек корхоналар билан ҳамкорлик тасдиқланган тартибга асосан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 11.10.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 Олег Заманов,

экспертимиз.