Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ишсизлар қандай билим олади

19.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2017 йилдаги 824-сон қарори билан Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 2017–2020 йиллар даврида республика ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган эди.

 

Ўқиш учун нима керак

 

Маълумот учун: «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, агар:

  • ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;
  • ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
  • ишсиз шахс аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.

 

Касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асли кўрсатилади);
  • диплом ёки аттестатнинг асл нусхаси;
  • соғлиги тўғрисида маълумотнома (086 - шакл);
  • иш берувчи, Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази ҳамда ишга кириш истагини билдирган шахс ўртасида тузилган ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартнома нусхаси;
  • Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма;
  • 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат (4 дона).

 

Ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт мобайнида ҳужжат топширган номзодлар сони касб йўналиши бўйича белгиланган қабул квотасидан ошган тақдирда ушбу йўналиш бўйича номзодлар учун кириш имтиҳонлари ўтказилади. Кириш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилади, бунда ҳар бир тўғри жавоб учун қуйидагича баллар берилади:

  • I        блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун (таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда: математика, биология ёки кимё) – 3,1 балл;
  • II       блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун (таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда: кимё, физика, биология ёки чет тили) – 2,1 балл;
  • III      блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун (она тили ва адабиёт) – 1,1 балл қўйилади.

 

Тест синовлари натижалари бир кун ичида ўқув марказининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Тест синовлари натижаларидан норози бўлган номзод апелляция бериш ҳуқуқига эга.

 

Бир йўналиш бўйича етарли балларни тўплай олмаган номзод тест синовлари ўтказилмаган ёки қабул квотаси тўлмаган бошқа касбни танлаши мумкин.

 

Ўқиш қандай ўтади

 

Ўқув жараёни 40 ҳафта давом этади: ҳар бири 12 ҳафтадан иборат бўлган 2 семестр, ишлаб чиқариш амалиёти – 15 ҳафта ва якуний малака имтиҳони – 1 ҳафта. Ҳар бир машғулот 2 академик соатни ташкил этади (80 дақиқа).

 

корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ўқув дастурининг таркибий қисми ҳисобланади. Ишлаб чикариш амалиёти 90 кун, ҳафталик юкламаси 36 соат, бир кунлик 6–8 соатдан иборат бўлиб, жами 540 соатни ташкил этади.

 

Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини тегишли касб бўйича малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш жорий, оралиқ ва якуний назорат шакллари орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.10.2017 йилда кучга кирди.  


Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.