Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Поп-Наманган-Андижон темир йўл линияси 5 йилда электрлаштирилади

20.10.2017

Президентнинг 17.10.2017 йилдаги  ПҚ–3336-сон «Осий Тараққиёт банки иштирокида «Поп-Наманган-Андижон темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

 

Маълумот учун: Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши (ОТБ) 21.04.2017 йилда «Поп-Наманган-Андижан темир йўл линиясини электрлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 80 млн АҚШ доллари миқдорида қарз беришни маъқуллади.

 

Лойиҳани амалга ошириш даври – 5 йил (2017–2021 й.).

 

Берилган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун жавобгар Ижрочи орган этиб «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ тайинланди. У темир йўл линиясини электрлаштириш бўйича бош буюртмачи ҳисобланади. Ташқи электр таъминоти объектларини қуриш бўйича бош буюртмачи – «Ўзбекэнерго» АЖ.

 

Кўрсатиб ўтилган компанияларга мустасно тариқасида лойиҳани амалга ошириш доирасида 1.04.2018 йилгача лойиҳа-смета ҳужжатлаштиришни унинг доирасидаги ишлар билан бирга олиб боришга рухсат берилди. Шунингдек, улар ишлаб чиқарувчи заводлар билан ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, комплекдаги буюмлар, узелларни етказиб бериш бўйича битимларни тендер савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида юк ортиш инспекциясини ўтказиш орқали тузишлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 18.10.2017 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Анвар Иркаходжаев.