Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Улгуржи ва улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун ЯСТ

09.07.2015

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

N ММ/04-01-32-14/231/214

 

 

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

N 16/1-4061

 

         

03.03.2015 й.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сон Қарорининг 10-2-иловасига мувофиқ, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, шу жумладан микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 2015 йилги ставкалари тасдиқланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Қарорига мувофиқ улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари бундан мустасно) учун 2015 йилги ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз миқдорида этиб тасдиқланган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандига мувофиқ, товарларни нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича сотиш чакана савдо корхоналари томонидан ўтган ойдаги ойлик товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизи доирасида амалга оширилиши мумкин. Бунда товарлар сотилишини ҳисоблаб чиқиш ҳар бир ой бўйича алоҳида амалга оширилади. Товарларни олдинги ойлар ҳисобига сотишга йўл қўйилмайди.

 

Чакана савдо корхоналарига товарларни товар айланмаси умумий ҳажмининг 10 фоизидан ортиқча нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича фақат ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, ўқув ва маърифат муассасалари)га сотишга рухсат берилади.

 

Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.

 

Шундай тартиб Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кредити ҳисобидан товарларни реализация қилишга ҳам татбиқ этилади.

 

Шунга кўра, агар чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлар доирасида амалга оширса, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш лицензиясини олиш талаб этилмайдиган мазкур товар айланмасига солиқ солиш мақсадида чакана савдо сифатида қаралади ва унга чакана савдо корхоналари учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади.

 

Бунда юқорида келтирилган нормалар фақат тегишли мезонларга жавоб бериши, яъни назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали реализацияни амалга ошириши, нақд пул тушумини инкассация қилиш учун шартномага эга бўлиши лозим бўлган чакана савдо корхоналарига татбиқ этилади.

 

Чакана савдо корхонаси нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича товарлар реализациясини қонунчиликда назарда тутилган чеклашлардан ортиқ миқдорда амалга оширган тақдирда нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилган жами реализация улгуржи савдо ҳисобланиб, уни амалга ошириш учун лицензия талаб этилади. Бунда мазкур юридик шахсга солиқ солиш мақсадида улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхона сифатида қаралади ва 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тўлиқ ҳисобот (солиқ) давридаги тўлиқ товар айланмасига улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдони амалга оширувчи корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкаси қўлланилади (солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз).

 

 

Ойлик товар айланмасининг умумий ҳажмини аниқлаш ва савдо корхоналарига солиқ солиш юзасидан шартли мисоллар қуйида келтирилган.

 

 

Молия вазири ўринбосари

 

 

М. Мирзаев

ДСҚ раиси ўринбосари

О. Рустамов

 

 

1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1259