Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ахборот воситачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

22.08.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2016 йилдаги 249-сон қарори билан Электрон ярмаркалар, аукцион ва танловлар ташкилотчиларининг - ахборот воситачиларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомнинг амал қилиши электрон тижорат (ЭТ) иштирокчиларининг шахсий ахборот тизимларидан (АТ) фойдаланган ҳолда тузиладиган битимларига ҳамда қуйидагиларнинг фаолиятига нисбатан татбиқ этилмайди:

 

- муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар (деривативлар) электрон биржа ва биржадан ташқари савдоларини ташкил этувчилар;

 

- электрон давлат ва корпоратив харидларни ташкил этиш бўйича;

 

- электрон кўчмас мулк савдолари ташкилотчилари;

 

- электрон тижорат иштирокчилари ўртасида битимлар тузишда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарлар айланиши билан боғлиқ бўлмаган ЭТ хизматлари иштирокчиларига хизмат кўрсатувчи ахборот воситачилари.

 

Низомда ахборот воситачисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

 

Ахборот воситачиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

- ЭТ иштирокчиларига хизматлар кўрсатиш шартларини ва ўз хизматлари нархларини белгилаш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

 

- ахборот воситачисининг қоидаларини ва ЭТ иштирокчиларига бўлган талабларни белгилаш;

 

- электрон тижорат иштирокчиларига, улар белгиланган қоидаларни бузган, ЭТ иштирокчисининг ахборот воситачиси ва (ёки) ЭТ иштирокчилари олдидаги тўланмаган қарзлари мавжуд бўлган тақдирда хизматлар кўрсатишни тўхтатиб туриш;

 

- ЭТ иштирокчиларига электрон тижорат билан боғлиқ бўлган ахборот, таълим, маслаҳат, логистика ва бошқа қўшимча хизматлар кўрсатиш;

 

- бошқа ахборот воситачилари билан ҳамкорликда маълумотлар базаларини, шу жумладан ЭТнинг ноҳалол иштирокчилари реестрларини яратиш.

 

Ахборот воситачиси қуйидагиларга ҳақли эмас:

 

- ўзининг АТдан фойдаланган ҳолда тузилган битимнинг тарафига айланиш, шунингдек ахборот воситачиси сифатида хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш, савдо, савдо-воситачилик ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш;

 

- ЭТни амалга ошириш, битимлар тузишда нархларнинг шаклланиш жараёнларига аралашиш, контрагентларни танлашда ва битимлар тузишда ЭТ иштирокчиларининг эркинлигини чеклаш, уларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда чеклаш.

 

Ахборот воситачиси қуйидагиларга мажбур:

 

- ЭТ соҳасидаги қонун ҳужжатларига, шу жумладан стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиш;

 

- ўзининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, кўрсатиладиган хизматлар, уларни кўрсатиш шартлари ва қийматлари ҳақидаги ахборотни ЭТ иштирокчиларига ошкор қилиш;

 

- электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг мазмунини, улардан фойдаланиш тартибини ўзгартирмаслик, ЭТ иштирокчилари билан тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

 

- электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ва шахсга оид маълумотларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилиш чоралари билан таъминлаш;

 

- электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни учинчи шахсларга бермаслик, қонунда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;

 

- ўз ахборот тизимини Ўзбекистон ҳудудидаги серверларда жойлаштириш.

 

Шу билан бирга ахборот воситачиси:

 

- топширилаётган, қабул қилинаётган ва сақланаётган электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг ишончлилигини, шунингдек уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш ёки текширишга мажбур эмас, агар қонун ҳужжатларида ва шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса;

 

- уларга топширилаётган ЭТ иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарларининг мазмуни билан боғлиқ ҳуқуқий оқибатлар учун жавоб бермайди.

 

ЭТ иштирокчилари ва ахборот воситачиларининг ўзаро муносабатлари ахборот тизимида эркин фойдаланишда жойлаштирилган оммавий шартнома шартлари билан белгиланади.

 

Электрон тижорат ахборот воситачисида қабул қилинган тартиб-таомилларга мувофиқ тасдиқланган ахборот воситачисининг қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Ахборот воситачисининг қоидалари олдиндан белгиланган бўлиши, ЭТнинг барча иштирокчилари учун бир хил бўлиши керак.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

Мавзу бўйича материал:

 

Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди