Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Ахборотни нотўғри ошкор қилиш қандай оқибатларга сабаб бўлади

25.03.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан “Акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топишнинг айрим масалалари тўғрисида” 27.11.2015 йилдаги 290-сон қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжатда ахборотни ошкор қилиш тушунчаси ва усуллари келтирилади, шунингдек ахборотни ошкор қилиш тўғрисидаги талабни кўзда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кўрсатилган. Ахборотни ошкор қилиш деганда, қимматли қоғозлар бозорида манфаатдор шахсларнинг ахборотни қайси мақсадда олишидан қатъи назар, ахборотдан унинг топилиши ва олинишини кафолатлайдиган шаклларда фойдаланишини таъминлаш, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш, ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали ошкор қилиш тушунилади.

Қарорда шахс амалдаги қонунчиликка мувофиқ турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахслар хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ахборотни ошкор қилиши шарт бўлган асосий ҳолатлар ўз аксини топган.

 

Судларнинг эътибори шунга қаратилдики, акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартибининг бузилганлиги нафақат жамиятнинг мансабдор шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади, балки у қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда умумий йиғилиш қарори ва (ёки) жамият томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш каби оқибатларни ҳам келтириши мумкин.

 

Бироқ, ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартибининг ҳар қандай бузилиши ҳам кўрсатилган ҳуқуқий оқибатларни келтирмайди, шу каби хўжалик жамиятининг ҳар қандай қарори ҳам кўрсатилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.

 

Қуйидаги ҳолатларда ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартибининг бузилганлиги сабаби билан умумий йиғилишнинг қарорлари ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин:

 

йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилмаслик;

 

умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорларга, жамият иштирокчиларига хабар бериш тартибини бузиш;

 

йиғилишнинг кун тартибига киритилмаган масала бўйича қарор қабул қилиш.

 

Қайд қилиш жоизки, ҳар бир кўрсатилган ҳолатда контекстдан келиб чиқиб қуйидагилар ҳақиқий эмас деб топилади:

 

йиллик молиявий ҳисобот тасдиқланган қарор;

 

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига киритилмаган, ёки масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари хабардор қилинмаган   масалалар бўйича қарор.

 

Умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорларга, жамият иштирокчиларига хабар бериш тартибини бузиш деганда мазкур тушунтиришларга биноан қуйидагиларни тушуниш лозим:

 

акциядорлик жамияти бўйича

масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар бўйича

1.акциядорларнинг умумий

 йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаганлиги, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилмаганлиги; 

 

 

2. жамият томонидан давлат вакилининг акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилинмаганлиги, агар давлат томонидан жамиятни бошқаришда иштирок этишга бўлган махсус ҳуқуқ жорий этилган бўлса;

1.жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини ўтказишдан камида ўттиз кун олдин жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси жамият иштирокчиларининг рўйхатида кўрсатилган манзил бўйича буюртма хат билан ёки жамиятнинг уставида назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинмаганлиги;

 

2. хабарномада жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказиладиган вақт ва жой, шунингдек таклиф қилинаётган кун тартиби кўрсатилмаганлиги;

 

3. жамият иштирокчиларининг таклифига биноан жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг дастлабки кун тартибига ўзгартишлар киритилган бўлса, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишини чақирувчи орган ёки шахслар умумий йиғилиш ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин кун тартибига киритилган ўзгартишлар ҳақида жамиятнинг барча иштирокчилари хабардор қилинмаганлиги.

 

 

Ҳужжат билан белгиланишича, қуйидагилар ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги натижасида акциядорлик ва бошқа хўжалик жамияти томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши мумкин:

 

акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтида жойлаштирилган ишончсиз ахборот1;

 

фонд биржасининг биржа котировкаси варағига қимматли қоғозлари киритилган эмитент томонидан фонд биржасининг расмий веб-сайтида ошкора этилган ишончсиз ахборот;

 

аффилланган шахс томонидан жамиятни ўзининг жамият билан аффилланганлиги тўғрисида хабардор қилмаслик2.

 

Шундай қилиб, қабул қилинган қарор акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан улар ҳақидаги ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда амалга оширилган (қабул қилинган) битимларни (қарорларни) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низоларни ҳал этишда хўжалик судлари томонидан қонун ҳужжатлари нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлашга қаратилган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 


Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

 

 


1 Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомнинг 3-бандига қаранг (Вазирлар Маҳкамасининг 2.07.2014 йилдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган).


2 Таъриф, шунингдек аффилланган шахслари рўйхати “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” 06.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сон Қонун янги таҳрирининг 85-моддасида сақланади.

 

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1535