Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

АЖ умумий йиғилиши ваколатлари кенгайди

04.01.2016

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 29.12.2015 йилдаги ЎРҚ-396-сон Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” 26.04.1996 йилдаги 223–I-сон Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

 

Қимматли қоғозларнинг бозор қийматини аниқлашга тузатиш киритилди. Агар улар қимматли қоғозлар фонд биржаси биржа котировкаси листингига киритилган бўлса, уларнинг биржа котировкаси мазкур қимматли қоғозларнинг бозор қиймати деб эътироф этилади.

 

Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича ҳисоблаб ёзилган пеня миқдори ушбу дивидендлар суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

 

Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг кун тартибига эндиликда жамиятнинг ижрочи органи ва кузатув кенгашининг унинг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш ҳам киради.

 

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари кенгайди, энди унга аниқ муддатларни белгилаган ҳолда ўрта ва узоқ муддатга жамиятнинг ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш ҳам киради.

 

Ҳужжат билан аниқлаштирилишича, кузатув кенгаши ваколатига кирадиган жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилашни, эндиликда мунтазам равишда жамият ижрочи органининг ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш билан амалга ошириш мумкин.

 

Киритилган ўзгартиришларга биноан жамият директори ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш учун танловда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин.

 

Жамият кузатув кенгаши томонидан йиллик ҳисоботни дастлабки тасдиқлаш акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан 10 кун олдин кечиктирмай (аввал – 30 кун олдин) ўтказилиши керак.

 

Ҳужжат билан жамиятга акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан 2 ҳафта олдин кечиктирмай Аудит халқаро стандартларига мувофиқ ташқи аудит ўтказилган кейин МҲХСга мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни  эълон қилиш мажбурияти жорий қилинди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

Курс валют

2016-12-06
  • USD:3189.93 (+13.77) сум
  • EUR:3434.89 (--15.97) сум
  • RUB:49.72 (+0.57) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 1539