Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • АЖлардаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

АЖлардаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди

01.03.2016

Президентнинг 10.02.2016 йилдаги “Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-4613-сон Фармойишига биноан Халқаро инвестиция форумида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича комиссия тузилди.

 

Шуни эслатиб ўтамизки, 2015 йил 5–6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 550 дан ортиқ хорижий вакиллар иштирокида Форум бўлиб ўтди. Форумда инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш ҳамда хорижий инвесторлар томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари активларини сотиб олиш тўғрисида 12,4 млрд долларлик 100 ортиқ шартномалар, битим ва меморандумлар имзоланди.

 

Ҳужжатда тузилаётган Комиссиянинг асосий вазифалари белгиланди:

 

- имзоланган келишувлар, шунингдек бошқа қабул қилинган қарорлар бўйича хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб боришни якунлаш;

 

- активларни олди-сотди битимини расмийлаштириш ва унинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни таъминлашни ташкиллаштириш;

 

- савдоларга қўйилган ҳажмлардан кўпроқ (улуш) қўшимча акциялар пакетларини харид қилишга қизиқиш билдирганлиги тўғрисидаги хорижий инвесторнинг таклифларини Хорижий инвесторларга давлат мулкини сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясига киритиш;

 

- зарур ҳолларда муқобил хорижий инвесторларнинг талабномаларини кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда улар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш;

 

- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотишга қўйилган давлат активларининг нархларини босқичма-босқич тушириш механизмларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш;

 

- давлат ва хўжалик органлари активларини хорижий инвесторларга сотиш масаласи бўйича мувофиқлаштириш, мониторинг ва назорат қилиш.

 

Фармойиш билан АЖлардаги давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик жамиятларининг активларини сотиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

Шунингдек белгиланишича, Форум натижаларига кўра келишувлар тузган хорижий инвесторларнинг акциялар ва давлат активларига дахлдор талабномалари жорий йилнинг 1 мартигача бўлган муддатда тақдим этилмаган ҳолда ушбу инвесторлар томонидан уларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тугатилади. Хорижий инвесторларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан акцияларини сотган акциядорлик жамиятлари 2016 йилнинг 1 июлидан кейин мажбурий бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга айлантирилиши ёки тугатилиши шарт эмас.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 
тайёрлади.

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 750