Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Академиклар моддий рағбатлантирилади

10.01.2017

Президентнинг 29.12.2016 йилдаги ПФ–4907-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

2017 йил 1 январдан бошлаб 10 ЭКИҲ миқдорида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғисиз ойлик гонорар тўланиши ана шундай чоралар қаторига киради.

 

Бундан ташқари, академикларга бир нафар кузатувчи билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши, республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида, шунингдек Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш АЖнинг санаторийларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилди.

 

Кўрсатилган ҳуқуқдан бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда фойдаланишлари мумкин. Бунда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжатда қуйидаги масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган:

  • Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини фан-таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб этиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришда, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлашда уларнинг ролини кучайтириш механизмини жорий этиш;
  • фан-таълим муассасаларида ва саноат корхоналарида самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

 

Эслатиб ўтамиз, Фанлар академиясининг академиклари илм-фанни жаҳон андозалари талаблари даражасида юксак илмий аҳамиятга эга бўлган илмий ишлар билан бойитган, илмий жамоатчилик томонидан тан олинган илмий мактаб яратган, илмий ютуқлари мамлакатнинг интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва кучайтиришга жавоб берадиган, ёши 65 дан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган фан докторларидан сайланади (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Уставининг 27-банди).

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах