Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим қилиш ва тўлаш тартиби ўзгарди

30.12.2015

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан Солиқ кодексига акциз солиғи бўйича ўзгартиришлар киритилди.

 

Қарорда белгиланишича, 2016 йил 1 январдан бошлаб, акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб ҳар ойлик асосда кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай тақдим қилинади ҳамда тўланади.

 

Аввал 2015 йилда акциз солиғи бўйича ҳисоб-китоб ҳар чоракда солиқ давридан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай тақдим қилинарди. Бунда ҳисобот чораги мобайнида акциз солиғининг тахмин қилинаётган чораклик суммасининг учдан бир қисми миқдорида ҳар ойда жорий тўловларни ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмай амалга ошириш кўзда тутиларди. Ушбу тартиб 2015 йилдан жорий қилинган.

 

Бу ўзгартириш шу билан асосланадики, жорий тўловларни ҳар ойда амалга ошириш ҳисобот чорагининг жорий ойида реализация камайган ёки мавжуд бўлмаган тақдирда асоссиз маблағларни чиқаришга, тегишинча, чоракда акциз солиғини ортиқча тўланишига олиб келади. Акциз тўланадиган товарларни реализация қилиш ҳажми солиқ солиш объекти эканлигини ҳисобга олган ҳолда, қўшимча қиймат солиғи билан ўхшаш жиҳатлари бўйича акциз солиғини ҳақиқатда реализация қилинган ҳажмдан келиб чиқиб тўлашни жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Қайд қилиш лозимки, акциз солиғи тўловчилари учун жорий тўловларнинг мавжуд эмаслиги – бу солиқ тўлашда муҳим афзаллик ва енгиллик.

 

Акциз ҳисоб-китоби ва тўлов муддатлари ўзгаришининг қиёсий жадвали:

 

Кўрсаткичлар

2014й.

2015 й.

2016 й. кутилаётган

1.Ҳисобот даври

ой

чорак

Ой

2. Ҳисоб-китобларни тақдим қилиш тартиби

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай

ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасидан кечиктирмай

3. Жорий тўловлар

жорий ойнинг 13 санасидан кечиктирмай – жорий ойнинг биринчи декадаси учун;

жорий ойнинг 23 санасидан кечиктирмай – жорий ойнинг иккинчи декадаси учун;

кейинги ойнинг 3 санасидан кечиктирмай – ҳисобот ойининг қолган кунлари учун

ҳар ойнинг 25 санасидан кечиктирмай акциз солиғининг чораклик суммасининг учдан бир қисми миқдорида

мавжуд эмас

4. Солиқ тўлаш муддатлари

Ҳисобот ойи якунлари бўйича қайта ҳисоб-китоб

акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади

акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Жорилла АБДУЛЛАЕВ, экспертимиз.

 

 

 

Курс валют

2016-11-29
  • USD:3176.16 (+18.66) сум
  • EUR:3450.86 (+0.97) сум
  • RUB:49.15 (+0.65) сум

Вопрос недели

Подходит ли работа в Ташкенте жителю Ташобласти?
Я прописан и проживаю в Кибрайском районе Ташкентской области, в настоящее время не имею постоянной работы. Говорят, что если зарегистрироваться на бирже труда, то мне должны предложить «подходящую» работу. Смогу ли я таким образом получить работу, например, в Мирзо-Улугбекском районе города Ташкента, до которого мне 5 минут езды? Что вообще означает термин «подходящая» работа?
01.12.16
Просмотры: 969