Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Аккредитацияланадиган таълим муассасаларининг рўйхати кенгайтирилди

12.05.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 136-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Эндиликда Низом мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларидан ташқари олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига ҳам татбиқ этилади. Шу муносабат билан ҳужжатга олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини аттестациядан ўтказишга оид қоидалар киритилди.

 

Бундан ташқари белгиланишича, умумий ўрта таълим муассасалари 9 йилда, бошқа таълим муассасалари 5 йилда бир марта аттестациядан ўтказилади. Илгари барча таълим муассасалари 5 йилда бир марта аттестациядан ўтказиларди.

 

Аниқлаштирилишича, нодавлат таълим муассасалари «Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса, уларнинг ўқувчиларини бошқа умумий ўрта (ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим муассасаларига кўчириш масаласи тегишли халқ таълими (ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) органи томонидан ҳал этилади.

 

Шунингдек аниқлаштирилишича, «Аттестациядан шартли ўтди» деб эътироф этилган таълим муассасаларининг давлат аккредитацияси қайта аттестация ўтказилгунга қадар узайтирилган ҳисобланади. Қайта аттестация натижаларига кўра таълим муассасасига нисбатан фақат «Аттестациядан ўтди» ёки «Аттестациядан ўтмади» деган қарорлардан бири қабул қилинади, яъни «Аттестациядан шартли ўтди» деган қарор чиқариб бўлмайди.

 

Эндиликда таълим муассасасини аккредитациялаш учун аттестация комиссияси аккредитация комиссиясига таълим муассасаси аттестацияси хулосасини (илгари – ўқув концепцияси, ўқув режалари ва дастурлари, таълим муассасаси аттестацияси хулосаси, нодавлат таълим муассасасига берилган лицензия нусхаси) тақдим этади.

 

Ўрнатилишича, таълим муассасалари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда, тугатилганда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан, нодавлат таълим муассасалари тугатилганда уларнинг таъсисчилари томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда Давлат тест марказига тақдим этилиши лозим. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг таълим муассасалари филиаллари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни асосий таълим муассасасидан олгандан сўнг унинг нусхасини 2 ҳафта муддатда Давлат тест марказига тақдим этиши шарт.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах